Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:21

Мирзиёев танқидидан кейин Тошкент тўйларини ихчамлаштириш бошланди


Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов, 7 августда шаҳар маҳаллалари раҳбарлари билан уч соат давомида селектр йиғини ўтказиб, тўйларни ихчамлаштириш бўйича қатъий тартиб жорий этилганини билдирди. Мазкур йиғин президент Мирзиёев ижодкорлар билан учрашувда Тошкентдаги тўйларни танқид қилганидан тўрт кун ўтиб ўтказилди. Шавкат Мирзиёев мажлисда қатнашган Тошкент шаҳар ҳокими ва Ёшлар иттифоқи раҳбарига тўйларни ихчамлаштириш бўйича топшириқлар берганди.

Гул отишу пул сочиш

Селектр йиғини иштирокчиларининг Озодликка маълум қилишича, эндиликда Тошкент шаҳрида тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларга таклиф этилганлар сони 300 кишидан ортмаслиги шарт.

Бундан буён яна Тошкентдаги тўйларда келин-куёвнинг вальс тушиши, пул сочишу гул отиш ҳамда торт кесиш тақиқланади.

Бу, баъзи фуқаролар йиғинларига тарқатилган тартибномада таъриф берилишича, "миллийликка зид келадиган одатлардир".

Унга мувофиқ, эндиликда никоҳ тўйлари, унаштириш, оқўрар ва фотиҳа маросимлари бирлаштирилади.

Чекловлар жумласига яна қуйидагилар киритилган:

- енгил машиналар сонини чеклаш (фақат келин-куёвга);

- аудио соз-овозларни пасайтириш;

- миллий қўшиқларни кўпайтириш;

- келин саломни никоҳ тўйи вақтида тўйхонанинг ўзида ўтказиш ва турли совғалар беришни йўқ қилиш.

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла йиғинлари раисларидан бири тўй ва азага боғлиқ маъракалар ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини хабардор қилиниши шарт этиб қўйилганини билдирди.

Эндиликда ўзбек тўйларида дабдабага йўл қўйиш тақиқланади
Эндиликда ўзбек тўйларида дабдабага йўл қўйиш тақиқланади

Никоҳни фақат лицензияли имом ўқийди

Ўтказиладиган тадбирларда диний мавзудаги маъруза кўзда тутилган бўлса, фақат дин соҳаси вакили, имом-хатиб томонидан маъруза қилиниши шарт қилиб белгиланди.

- Янги тартибга мувофиқ, ФҲДЁ идоралари томонидан никоҳланувчи ёшлар ариза топшириш вақтида яшаш жойларидан, маҳаллалардан маълумотнома олиш талаб қилинади. Никоҳ фақат рўйхатдан ўтган имом-хатиб томонидан ўқилиши керак, - деди маҳалла раисларидан бири.

Эндиликда никоҳ тўйларида хонадонлардан одоб-аҳлоқ қоидаларига, саҳна маданиятига ва ташқи кўриниш маданиятига қатъий риоя этилиши ҳам талаб қилинган.

Тошкент тўйларида вальс тушиш, торт кесиш, гул отишу пул сочиш тақиқланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00
Бевосита линк

Келин сепига келинлик одоби ҳақидаги китоблар

Янги тартибда келинларга қимматбаҳо чет эл мебеллари, гиламлар ва бошқа жиҳозларнинг бўлғуси қайноналар томонидан талаб қилишига чек қўйилган.

Келин сепига энди бу каби қимматбаҳо буюмлар эмас китоблар берилади
Келин сепига энди бу каби қимматбаҳо буюмлар эмас китоблар берилади

Шунингдек, сепга келинлик одоби, куёвнинг оилавий ўрни ҳақидаги адабиётлардан қўшиш сўралган.

Қиз томони берадиган ошни фақат яқин қариндошлар (50-100 кишидан оширмаслик) ўртасида ўтказиш талаб қилинади.

Чаллар ва ақиқа бекор қилинди

Янги тартибга мувофиқ, қовурдоқ, чаллар ва қуда чақириш маросимлари бекор қилинган.

Мучал тўйи ва ақиқа маросимини ўтказмаслик сўралган.

Озодлик гаплашган тўйхона ва салонлар эгалари ҳамда безатувчилар янги тартиб ҳақида ҳокимият вакиллари уларни огоҳлантиришганини билдирдилар.

Ўзбекистонда тўйларни ихчамлаштириш ҳаракати собиқ президент Ислом Каримов даврида бошланганди.

2012 йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида" қарор қабул қилган эди.

Бироқ кутилган самарага эришилмади.

Тўйлардаги исроф ва дабдабага энди президент Шавкат Мирзиёев қарши курашмоқчи.

XS
SM
MD
LG