Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:22

Тошкент ҳокими қизининг сирли унаштирув маросими ва тўйи: Нима маълум?


Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент Мирзиëев даврининг олигархларидан бири саналади.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент Мирзиëев даврининг олигархларидан бири саналади.

Шу ой бошида ўзбек бойлари ҳаëтини акс эттирувчи айрим Instagram каналларида мамлакатнинг энг бой одамларидан деб кўриладиган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қизининг Сардор исмли йигитга турмушга чиққани хабар қилинди.

Ваколат ва қудрати Тошкент ҳудудидан бутун мамлакатга ëйилиб¸ давлатнинг аксар йирик лойиҳаларини ўз бизнес империясига олиб бераëтган пойтахт ҳокимининг янги куëви ва унинг оиласи кимлиги ҳозирча жамоатчиликдан қаттиқ сир тутилмоқда.

Келин бор¸ тўй кўйлак бор¸ тўй бордек...

Июль ойининг илк ҳафтасида Instagramдаги luxury_families (бадавлат оилалар) саҳифасида #sardorkamilla, #SardorKamilla#BeHappy деган ҳэштаглар билан Камила Ортиқхўжаеванинг¸ афтидан¸ тўйда намойиш этиладиган LoveStory учун олинган айрим суратлари пайдо бўлди.

3 ва 6 июль кунлари қўйилган бу суратларда Камила Ортиқхўжаевани қучоқлаб суратга тушган бўлажак куëвнинг юзи кўринмайди.

8 июль куни айни каналда Камила Ортиқхўжаеванинг келин либосидаги сурати эълон қилинди. Унга “Bride 🤍 #08.07.2021” деган пост илова қилинганидан¸ Камиланинг айнан 8 июль куни келин бўлгани англашилади.

Озодлик манбаларининг билдиришича¸ Камила Ортиқхўжаеванинг тўйи 8 июль куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасининг тантаналар зали (ballroom) да бўлиб ўтган.

Меҳмонхона расмий саҳифасидаги маълумотга кўра¸ сатҳи 855 квадрат метр бўлган бу залда 800 нафаргача меҳмон қабул қилиш мумкин. Ўзбекистонда тўйга 50 нафардан ортиқ меҳмон чақирмаслик тартиби кучга кириши арафасида ўтказилган Тошкент ҳокими қизининг тўйига қанча меҳмон чақиргани Озодликка маълум эмас.

Ҳозиргача мамлакатдаги энг таниқли амалдорлардан бири бўлган Ортиқхўжаев оиласидаги тўй ҳақида маҳаллий журналист ва блогерлар деярли лом-мим демади.

Ижтимоий тармоқда айни тўйдан олингани айтилган қисқа видеода "Ўзбекистон халқ артисти" Юлдуз Усмонова ва қизи Нилуфар Усмонованинг саҳнада ашула айтаëтгани кўринади.

Бу тасвирларда на келин-куëв¸ на улар оилалари кўринмагани боис¸ унинг айнан Камила Ортиқхўжаева тўйидан олинганини тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Озодлик манбаларининг айтишича¸ Ортиқхўжаев қизининг тўйига келган меҳмонлардан мобиль телефонлар йиғиштириб олинган ëки улардан сурат ва видеога олмаслик сўралган.

Ҳоким ва бошқа амалдорларнинг дабдабали тўйлари тармоқларда эътироз ва норозилик уйғотиши ортидан¸ Озодлик манбалари таъкидича¸ амалдорлар тўй ва йиғинларида мобиль телефонларини йиғиштириб олиш янги урфга айланган.

Айни пайтда 9 июль куни Instagramдаги saadiatelier каналида Камила Ортиқхўжаеванинг келин либосидаги бир нечта сурати эълон қилинди.

Гўзал келинчагимиз Камила( постда Camila деб ëзилган -таҳр.). Нақшинкор итальян тўридан қўлда тикилиб¸ қўлда ишланган гуллар билан безатилган кўйлак”¸ дейилади суратга тиркалган постда.

Суратлар устига saadiatelier логоси туширилганидан¸ бу кўйлакнинг айни шу бренд маҳсулоти экани тушунилади.

Saadiatelier бренди 33 яшар Диëра (Диора) Усмоновага тегишли. Диëра Усмонова тармоқдаги расмий аккаунтларида ўзини мазкур брэнд асосчиси сифатида тақдим этади. 2009 йилда миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни ва меросхўри кўрилган Бобур Усмоновга турмушга чиққан Диëра Усмонова президентнинг хотини Зироат Мирзиëевага жиян бўлади. Бобур Усмонов 2013 йили Тошкентдаги автоҳалокатда вафот этиши ортидан Диëра Тошкентдаги “Пахтакор” футбол клуби ва “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг собиқ эгаси, “алюминий қироли” лақабини олган Ботир Раҳимовга турмушга чиққан.

Диëра Усмонова бугунги кунда Тошкент элитасининг кийиниш ва яшаш услубини белгиловчи инфлюенсерлардан бири сифатида кўрилади.

Суратлардан англанишича¸ олигарх ҳоким Ортиқхўжаевнинг қизи кийган тўй кўйлагини айнан Диëра Усмонова бичиб-тиктирган. Диëра Усмонова Камила Ортиқхўжаеванинг келин либосидаги бу суратларини тўй бўлгани айтилган 8 июль эртасига тармоқдаги ўз шахсий аккаунтида ҳам қўйиб¸ унга бахт тилади.

Айни 9 июль куни Instagramдаги uzb_glamour_ladies каналида ҳам Камила Ортиқхўжаеванинг келинлик либосидаги расмлари қўйилди.

Каналда¸ унга ëзилган изоҳга кўра¸ “Ўзбекистондаги энг чиройли ва мафтункор қиз ва жувонларнинг сурат ва видеолари” қўйилади. Асосан янги ўзбек бойлари ва сиëсий элита аëлларининг суратларидан иборат бу каналнинг юзи қилиб президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиëева танланган.

Олигарх ҳокимнинг сирли куëви ким?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ўнга яқин сурат ëнига қўйилган бирламчи постлардан Камила Ортиқхўжаеванинг Сардор исмли йигитга турмушга чиққани тушунилади.

Озодлик манбаларининг айтишича¸ куëв Тошкентдаги «имкон плюс» номи билан очилган қатор ширкатлар эгаси бўлган йирик тадбиркорнинг ўғли. «Любая бизнес хороша» ибораси билан Ўзбекистон ва унинг ташқарисида номи тилга тушган тадбиркор-ҳокимнинг янги куëви ҳақидаги бор маълумот ҳозирча шу.

Ўзбекистондаги ширкатлар реестрида расмий номида «имкон плюс» ибораси бўлган 600 дан ошиқ фирма мавжуд; улардан бир нечтасининг Сардор деган ўғли бор. “Имкон плюс”чилардан қай бирининг Ортиқхўжаев билан қуда бўлиш имконини қўлга киритганию¸ Камиланинг қайси Сардорга турмушга чиққани ҳақида аниқ маълумот ҳозирча Озодлик ихтиëрида мавжуд эмас.

Ортиқхўжаев ва Низомиддинов қудачилиги «ўхшамади»ми?

8 июль куни Тошкент шаҳар ҳокими қизининг тўйи хабари тармоқларда тарқаларкан, айрим фойдаланувчилар Озодликнинг айни мавзуда аввалроқ эълон қилган мақоласига ҳаволалар беришди.

Шу йил майида Озодлик Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг бойлик ва қудрати тўхтовсиз ошиб бораëтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновларнинг қуда бўлиш эҳтимоли ҳақида Тошкентдаги ўз манбаларига таяниб, хабар тарқатганди.

Ўзбекистоннинг энг бой одамларидан бири бўлган Ортиқхўжаев ва президент маъмурияти раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг қариндошлик риштаси билан боғланиши¸ мамлакатда пул ва ҳокимиятнинг навбатдаги чатишувидан дарак сифатида кўрилган эди.

Озодлик манбаларининг иддао қилишича, Тошкент шаҳар ҳокими ва Президент Администрацияси раҳбарининг “қудачилиги бузилган”.

Ҳукумат юқори қатламига яқин мулозимга кўра¸ пул ва ҳокимиятнинг бундай никоҳи “президент Шавкат Мирзиëевга хуш келмаган”.

Ўзбекистондаги вазир¸ ҳоким ва катта бойлар ким билан қуда бўлмоқчи экани ҳақида каттанинг (президент назарда тутилмоқда -таҳр.) олдидан ўтади ва розилигини олади. Бўлмаса¸ балога қолиши мумкин. Мирзиëев бу унаштирувдан хабар топгандан кейин¸ жаҳли чиққан”¸ дея иддао қилди Ортиқхўжаев ва Низомиддинов қудачилик эҳтимолининг бузилганига изоҳ берган мулозим.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам¸ Зайнилобиддин Низомиддинов ҳам Шавкат Мирзиëевга жуда яқин амалдорлар саналади
Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам¸ Зайнилобиддин Низомиддинов ҳам Шавкат Мирзиëевга жуда яқин амалдорлар саналади

Бошқа бир мулозимнинг сўзларига кўра, қадимдан стратегик мақсадлар кўзланган ҳолда тузилган сиëсий-иқтисодий қудачилик анъанаси ҳозирги ҳокимиятда ҳам айни услубда давом этиб келяпти.

"Қудачилик - бу савдо, йигит ва қиз эса¸ унинг объектларидир"¸ дейди бу суҳбатдош.

Унаштирув жараëнидан хабардор блогерлардан бири¸ унинг бошқа айрим маиший сабаблар туфайли бекор бўлганини иддао қилди. Тафсилотлар шахсий ҳаëтга алоқадор бўлгани учун Озодлик бу иддаоларни эълон қилмаëтир.

Низомиддинов оиласига яқин манба эса¸ президент маъмурияти раҳбарининг диний ёки сулолавий келиб чиқиши Ортиқхўжаев билан қариндошлик эҳтимолини орадан кўтарганини иддао қилди.

Нега муҳим?

Озодлик ихтиёрида бу иддаоларни тасдиқловчи далил йўқ. Аммо Ўзбекистондаги мавжуд тузумнинг ёпиқ табиати ва мулозимларнинг шахсий ҳаёти ҳамда бойлигига доир маълумотлар очиқланмаслиги назарда тутилса, воқеаларнинг бу каби ривожи ҳамда турли фаразларнинг урчиши ноодатий эмас.

Айни пайтда мулозимларнинг қандай ва нима ҳисобидан яшаётгани, ким билан қуда-анда бўлаётгани ва фарзандларининг қаерда таълим олиб, қайси юртда яшаётгани мавзуси, барча мамлакатларда бўлгани каби, жамоатчиликнинг қизиқиш ва манфаатидаги мавзу ҳисобланади.

Озодликнинг ушбу мавзудаги илк мақоласи ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида баҳсу мунозараларга сабаб бўлди.

Айрим шарҳ ëзганлар¸ “иккита амалдорнинг фарзандлари турмуш қурса¸ бунинг нимаси ëмон¸ ëшлар бахтли бўлсин” деган қабилда фикр билдиришди.

Маҳаллий блогерлар бириНега бировларнинг реклама баннерлари рекет йўли билан олиб қўйилса ҳам, унинг ўрнига ҳокимга билвосита ёки бевосита тегишли баъзи ширкатларга ўтиб кетса ҳам, биров ғинг демади?

Эртага ҳокимга ёки администрация раҳбарига тегишли қайсидир корхона айнан сизнинг уйингиз ўрнида дом қураман, чиқиб кет деса ҳам индамасдан чиқиб кетишга мажбур бўласиз, чунки қарға-қарғанинг кўзини чўқимайди.

Непотизмнинг энг аянчли оғриқлари албатта халқнинг баданида билинади, ҳозир у ичдан газак олиб бормоқда, яра ёриб чиқса, кейин нима бўлибди деган саволга жавоб топасиз”.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳоким Ортиқхўжаевнинг тўйи борасида тармоқлар ва маҳаллий нашрларда пайдо бўлган хабарларга изоҳ бергани йўқ. Бу тўй атрофидаги махфийлик ҳам сирлигича қолаётир. Худди ўзбек амалдорларининг бойлигию ҳаёт тарзи жамоатчилик кўзидан пинҳон бўлгани каби. Бу эса янги ва янги тафсилотлар ҳамда фаразларга йўл очиши тайин.

Айни пайтда Мирзиёев ҳокимиятга келган илк кунларда ваъда берган даромадлар декларациясини жорий қилиш тартиби келаси йил январига қадар кечиктирилди. Мансабдор шахсларнинг бизнес билан шуғулланишини чеклаш таклифи эса бу борадаги қонунчиликда акс этгани йўқ. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан кучайган бизнес ва ҳокимиятнинг қўшилиб кетиш тенденцияси, бошқача айтганда, олигархиялашув жараёни давом этишини англатади.

XS
SM
MD
LG