Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:43

Расман тан олиш сари қадам? Қозоғистон Толибонни "қора рўйхат"дан чиқарди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Толибон ҳукуматининг муваққат Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан. Кобул, Афғонистон. 7 октябрь, 2021
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Толибон ҳукуматининг муваққат Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан. Кобул, Афғонистон. 7 октябрь, 2021

3 июнь куни Қозоғистон Толибон режимини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаргани маълум бўлди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бу иш толиблар назорати остидаги Афғонистон ҳукумати билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун амалга оширилганини айтган.

Толибон Қозоғистон Олий судининг 2005 йил 15 мартидаги қарори билан террорчи ташкилот деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқланган эди.

Оқўрда матбуот хизматига кўра, Қозоғистон президенти КХШТ Парламент ассамблеяси кенгаши мажлиси иштирокчилари билан 3 июнь куни Олмаотада бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятга тўхталган. Тоқаевга кўра, ҳозирда стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб қилишдир.


2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган Толибон бошчилигидаги ҳукуматни дунёнинг ҳеч бир давлати ҳали расман тан олгани йўқ. Аммо ўтган вақт мобайнида 14 та давлат Толибон томонидан тайинланган дипломатларни қабул қилди.

Россия Толибон билан дипломатик алоқаларни кенгайтириш истагини билдирмоқда. Охирги вақтларда Москва Толибонни террорчи гуруҳлар рўйхатидан чиқариши ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

«Бу Толибоннинг минтақада легитимликка эришиш йўлидаги қадам бўлиши мумкин», - дейди Брюсселда жойлашган Халқаро Инқироз гуруҳининг Афғонистон бўйича катта таҳлилчиси Грем Смит.

Кўплаб давлатлар Толибондан инклюзив ҳукумат тузиш, аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва экстремистик гуруҳлар билан алоқаларни узишни талаб қилиб келади, бироқ толиблар бу талабларни бажаришдан бош тортган.

Аммо хавфсизлик, савдо, миграция ва гиёҳванд моддалар савдосидан хавотир олган Афғонистоннинг қўшнилари Толибон билан алоқа ўрнатишга очиқроқ, дейди Смит.

РОССИЯ

Россия Кобулда ўз элчихонасини сақлаб қолган кам сонли давлатлардан бири. 2022 йил апрелида Россия Афғонистоннинг Москвадаги элчихонасини Толибонга топширди. Россия Толибон ҳукуматини тан олмай туриб, Толибон дипломатларини аккредитациядан ўтказган охирги давлат бўлди. Яқинда Россия президенти Владимир Путин Москва Толибон билан «муносабатларни ўрнатиши» кераклиги ҳақида гапирди.

ХИТОЙ

Январь ойида Хитой раҳбари Си Цзинпин Толибон элчисидан ишонч ёрлиқларини расман қабул қилган биринчи давлат раҳбари бўлди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бу Пекин Толибон бошчилигидаги ҳукуматни расман тан олганини билдирмаслигини маълум қилди. Аммо Толибон буни йирик дипломатик ғалаба ўлароқ қабул қилди.

ПОКИСТОН

Толибон 2021 йил октябр ойида Исломободдаги Афғонистон элчихонаси устидан назорат ўрнатди. Гарчи сўнгги пайтларда Толибоннинг «Теҳрик-э Толибон Покистон» экстремистик гуруҳини қўллаб-қувватлаётгани сабабли келишмовчилик юзага келган бўлса-да, Покистон Толибоннинг азалий иттифоқчиси ҳисобланади.

Толибон канали Марказий Осиёда сув урушига сабаб бўлиши мумкинми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00


ЭРОН

Эрон Афғонистон элчихонасини 2023 йил февралида расман Толибонга топширди. Собиқ душманлар Эрон ва Толибон чегарада вақти-вақти билан содир бўлаётган тўқнашувларга қарамай яқин алоқалар ўрнатган.

ҲИНДИСТОН

Ҳиндистон ўтган йили Кобулдаги элчихонасини қайта очди. Аммо собиқ афғон ҳукумати томонидан тайинланган дипломатлар Толибоннинг Ҳиндистондаги элчихона ва иккита консулликни эгаллашга бўлган уринишларига қаршилик қилар экан, Ҳиндистондаги Афғонистон дипломатик ваколатхоналари назорати ноаниқ ҳолатда.

ҚОЗОҒИСТОН

Декабрь ойида Остона Толибонни террорчи гуруҳлар рўйхатидан чиқарди. Бу воқеа Қозоғистон Толибон томонидан тайинланган янги Афғонистон элчисини қабул қилганидан бир неча ой ўтиб содир бўлди.

ЎЗБЕКИСТОН

Толибон ҳокимиятни эгаллаганидан кўп ўтмай Тошкент Толибон билан алоқаларни ўрнатди. Февраль ойида Толибон Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ўз дипломатини тайинлади.

Толибон билан хуфия ҳамкорлик. Шартни ким қўйяпти?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:50 0:00


ТУРКМАНИСТОН

Ашхобод 2022 йил март ойида Толибон элчисини қабул қилди. Томонлар минтақавий энергетика ва транспорт лойиҳалари устида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Аммо икки ўртада вақти-вақти билан чегарада тўқнашувлар бўлиб туради.

ТОЖИКИСТОН

Толибон Тожикистоннинг Хоруғ шаҳридаги Афғонистон консуллигини назорат қилсада, элчихонани собиқ Афғонистон ҳукумати томонидан тайинланган элчи бошқаради. Тожикистон Толибоннинг ҳокимиятга қайтишига ошкора қаршилик қилаётган ягона қўшни давлат бўлиб, Душанбе Толибонга мухолиф бўлган Миллий қаршилик фронти етакчилари ва қаршилик гуруҳларининг бир қисмига жой берган.

ОЗАРБАЙЖОН

Боку ўз ваъдасини бажариб, март ойида Кобулдаги элчихонасини расман қайта очди. Аммо Озарбайжонда Толибон дипломатлари бор-йўқлиги аниқ эмас.

ТУРКИЯ

Анқарадаги Афғонистон элчихонасини ҳануз собиқ Афғонистон ҳукумати томонидан тайинланган элчи бошқаради. Аммо Истанбулдаги консуллик Толибон томонидан юритиб келинмоқда.

Туркияда бир қатор афғон сиёсий етакчилари, жумладан собиқ вице-президент Абдул Рашид Дўстум истиқомат қилади.

Афғон-ўзбек чегараси. Мирзиёев отишга буйруқ берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:46 0:00


ҚАТАР

Доҳада 2013 йилдан бери Толибоннинг сиёсий идораси фаолият юритади. Қатар пойтахти Толибон ва АҚШ расмийлари ўртасида 2021 йилда барча хорижий қўшинларнинг Афғонистондан тўлиқ олиб чиқилишига йўл очган музокараларга мезбонлик қилган. Қатар Толибон билан энг юқори даражада ҳамкорликни давом
эттириб келмоқда.

САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Ар-Риёд Кобулда ўз элчихонасига эга ва афғонлар учун консуллик хизматларини кўрсатиб келади. Минглаб афғонистонликлар Саудияда меҳнат қилади. Толибон ҳокимиятни эгаллагач, Ар-Риёд Кобулда Ислом мамлакатлари ташкилоти миссиясини ташкил этишга ёрдам берди. Толибон Саудия Арабистонидаги афғон дипломатик ваколатхоналарини назорат қиладими ёки йўқ, бу номаълум.

БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ

Абу-Даби ҳам Кобулда ўз элчихонасига эга. Толибон Афғонистоннинг Абу-Дабидаги элчихонаси ва Дубайдаги консуллигига дипломатлар тайинлаган.

Форум

XS
SM
MD
LG