Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:33

Оташкесим келишуви ортидан қирғиз-тожик чегарасида ҳолат "нисбатан тинч"


Қирғизистон ва Тожикистон 17 сентабр куни чегарада ҳеч қандай жиддий ҳодиса содир бўлмагани ҳақида хабар берди.

Бу 16 сентабрдаги шиддатли жанглардан сўнг эришилган ўт очишни тўхтатиш келишуви ўз кучида қолганидан далолат беради.

Қирғизистон чегарачиларининг айтишича, бир қишлоқ қисқа вақт ичида ўққа тутилган.

Тожикистон чегарачилари эса 17 сентабр куни берган баёнотида икки давлат чегарасидаги вазият “нисбатан барқарор” эканини билдирди.

Аммо “айрим ҳолларда ўт очишни тўхтатиш режими қирғиз ҳарбийлари томонидан бузилаётгани” қўшимча қилинган.

Икки собиқ совет республикаси шу ҳафта чегарадаги келишмовчилик туфайли икки марта тўқнаш келган.

Тожикистон ва Қирғизистон томони бу воқеанинг содир бўлишида бир-бирини айблаган.

Тожикистон чегара қўшинлари тарқатган хабарда ёзилишича, эрталаб соат 07:15 да Қирғизистоннинг “Булоқбоши” чегара постидан Тожикистоннинг “Кех” чегара назорат-ўтказиш пунктига ҳеч қандай сабабсиз миномётдан 4 та мина отилган, тожик чегарачилари ПК, АК ва бошқа ўқотар қуроллардан ўққа тутилган.

"Asia-Plus"агентлигининг Исфара шаҳар марказий шифохонасидаги манбасининг хабарига кўра, шунингдек тожикистонлик 6 нафар чегарачи ва 5 нафар маҳаллий аҳоли вакили яраланиб, шифохонага ётқизилган.

"Asia-Plus"нинг Ворух қишлоғидаги манбасининг сўзларига кўра, 14 сентябр куни эрталаб қирғиз чегарачилари томонидан яраланган 26 ёшли тожик аскари бугун тушдан кейин қон йўқотиб, шифохонада вафот этган:

"Ўлганлардан бири 29 ёшли аскар. У қирғиз "снайпери" томонидан ўлдирилган. Яна бир аскар 26 ёшда, ўрта мактабни тугатгач, ҳарбий хизматга чақирилган, оғир яраланган ва қон кетиши оқибатида вафот этган. 6 нафар жабрланувчидан тўрт нафари Исфара шаҳар марказий касалхонасига, яна икки нафари Ворух жамоаси касалхонасига ётқизилган”.

Озоди радиосининг ишончли манбаси Исфара шаҳар марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимига ҳозиргача Ворухдан 3 нафар ярадор олиб келингани ва уларнинг аҳволи оғир эканлигини айтди.

Қирғизистон чегара қўшинлари матбуот хизмати 14 сентябр куни тушдан кейин икки қирғиз чегарачиси яраланганини тасдиқлади.

“Миномётдан отилган минанинг портлаши натижасида бир чегарачи енгил тан жароҳати, иккинчи чегарачи эса контузия олган”, — дейилади Қирғизистон расмий хабарида.

Айрим аҳоли вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видео жўнатиб, Чорқишлоқ ва Чоркўҳ туманларида бир неча танк ва ҳарбий техника тайёр ҳолатда эканлиги ҳақида маълум қилди.

Чоркўҳ қишлоғида танклар.
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:20 0:00

Ворухликларнинг баъзилари отишма овози йўқлигини, бироқ вазият хавотирга солаётганини айтишади.

Қирғизистон чегара қўшинлари матбуот хизматининг ёзишича, 14 сентябр куни тушдан кейин тожик чегарачилари “Достуқ” чегара пости томонга қарата ўт очган. "Қирғиз чегарачилари бунга жавобан ўт очди. Отишма давом этмоқда", - дея хабар берган Қирғизистон чегарачилари.

Қирғиз чегарачилари эса бу воқеада тожик чегарачиларини гуноҳкор деб иддао қилмоқда. Қирғизистон томони эса тожик чегарачиларини “чегаранинг аниқланмаган ҳудудида жанговар позицияни эгаллаганликда” айблади.

"Тожикистон чегарачилари ҳудудни тарк этиш талабини рад этиб, ўт очишди. Бунга жавобан қирғиз чегарачилари ҳам қурол ишлатган", - дея хабар беради Қирғизистон чегара қўшинлари матбуот хизмати.

Қирғизистон томони тожик чегарачилари бугунги можарода миномётлардан фойдаланганини даъво қилган. Тожикистон чегара хизмати Қирғизистон томони воқеа жойига қўшимча куч юборганини маълум қилди.

Қирғизистон чегара қўшинлари матбуот хизмати, шунингдек кундузи Тожикистон билан чегара - Кўк-Сай қишлоғи ва Боткен вилоятининг Паски-Ариқ туманида отишма бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди.

Аммо бу ҳудудларда ўлган ва ярадорлар ҳақида маълумот йўқ.

Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари музокара олиб бормоқда. Улар содир бўлган отишма ҳолатларига ойдинлик киритиш учун воқеа жойини айланиб чиқишади.

Сўнгги бир йилдан бери Тожикистон-Қирғизистон чегараси Марказий Осиёдаги энг низоли ҳудудлардан бирига айланди.

Тожик-қирғиз чегарасидаги қонли воқеаларга бир йил тўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:18 0:00

Шу йилнинг 27 январь куни икки давлат чегарасида бир неча соат давом этган отишма чоғида Тожикистон томонидан икки киши ўлган ва 10 киши яраланган. Қирғизистон эса камида 12 киши яраланганини билдирган.

Чегарадаги энг йирик тўқнашув 2021 йилнинг апрель ойи охирларида содир бўлди. У “Головной” сув тақсимлаш объекти жойлашган ҳудуд учун жанжалдан келиб чиққан. Бир неча кун давом этган қуролли тўқнашув оқибатида қирғиз томонидан 36 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди, 154 киши яраланди. Тожикистон ҳукумати эса расман 19 нафар қурбон ва 87 нафар ярадор ҳақида хабар берган.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги 970 километрлик чегаранинг деярли ярми аниқланмаган ва белгиланмаган ва шу сабаб чегаранинг икки томонида яшовчилар ўртасида сув, ер ва яйлов учун можаро кўп келиб чиқади.

Форум

XS
SM
MD
LG