Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:40

Суд Ортиқхўжаевнинг 6 гектар ерни президент куëвига алоқадор компанияга бериш қарорини ноқонуний деб топди


Чилонзор маъмурий судидаги жараëнда қарор бериш бир неча марта кечиктирилди - 22 декабрь кунги суд мажлиси
Чилонзор маъмурий судидаги жараëнда қарор бериш бир неча марта кечиктирилди - 22 декабрь кунги суд мажлиси

27 январь куни Чилонзор туман маъмурий суди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2018 ва 2019 йилда чиқарган икки қарорини ноқонуний деб топди.

Бу қарорлар билан юзлаб тадбиркорнинг савдо ва хизмат кўрсатиш муассасалари жойлашган Юнусобод туманидаги 6 гектарлик ҳудуд аввалига “давлат эҳтиëжи учун” деган иддао билан шаҳар ер заҳирасига ўтказилган.

Кейинроқ, 2019 йилнинг 31 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокими уни хусусий Urban Developers МЖЧга бериш ҳақидаги қарорни имзолаган эди.

Биринчи инстанция суди ҳоким Ортиқхўжаевнинг юзлаб тадбиркор ишлаб келаëтган ҳудудни “давлат ва жамоатчилик улуши” умуман бўлмаган хусусий компанияга мулкдорлар розилигисиз олиб беришини Ўзбекистон қонунчилигига зид, деб топди.

Мазкур ҳудуддаги йирик савдо объектлари мулкдорларидан 6 нафари ўзи ва ўзи билан ижара шартномаси асосида ишлаб келаëтган юзлаб тадбиркор номидан Тошкент шаҳар ҳокими қарорини бекор қилишни сўраб, 2020 йил августида биринчи инстанция судига мурожаат қилган эди.

Озодлик ихтиëридаги ҳужжатлар Тошкент ҳокимининг Янги йил кунги махсус сийловига лойиқ кўрилган Urban Developers МЖЧнинг президент Шавкат Мирзиëевнинг тўнғич куëви Ойбек Турсуновга алоқадорлигини кўрсатди.

Айни пайтда Юнусободдаги 6 гектарлик ерда бир неча миллион долларлик савдо мажмуаси қуришни иддао қилган бу компаниянинг ягона хизматчиси ва директори Ансор Набераев Озодликка берган баëнотларида президентнинг тўнғич куёви билан алоқаларни рад этиб келмоқда.

Суд: Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори ноқонуний

27 январь кунги суд мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Юнусободдаги 6 гектар ерни мулкдорлардан олиб¸ Urban Developers МЧЖга беришга оид икки қарори ва Юнусобод туман ҳокимининг мазкур қарорлар асосида чиқарилган қарорини Ўзбекистон қонунчилигига зид, деб топди

Бир неча бор кечиктирилган суд қарори ҳақида 27 январь кунги мажлисда бевосита қатнашган тадбиркорлар вакили Озодликка хабар қилди.

Чилонзор туман маъмурий суди аризачиларнинг шикоятларини тўлиқ қаноатлантириб, қонун бузилиш ҳолатлари туфайли Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевнинг 2018 йил 27 ноябрь кунги қарори¸ унинг асосида Юнусобд ҳокими Усмоновнинг 2018 йилги қарорларини "ҳақиқий эмас" деб топди. Бу қарорлар билан Янги шаҳар¸ Амир Темир ва Аҳмад Дониш кўчалари кесишувидаги 6 гектарлик ер давлат ва жамоат эҳтиëжлари учун деган баҳонада мулкдорлардан олиб қўйилган. 2019 йилнинг 31 декабрь куни эса Ортиқхўжаев бу ерни хусусий Urban developersга берган. Биз бу ерларни бизга ўхшаган хусусий тадбиркорга олиб берилишининг давлат ва жамоат эҳтиëжига қандай алоқаси бор¸ деган эътирозни судга кўндаланг қўйганмиз. Суд бизнинг ҳуқуқларимизни ҳимоя қилди ва бу қарорларни асоссиз деб топди”¸ - дейди 27 январь кунги мажлис қатнашчиларидан бири.

Тадбиркорларга кўра¸ Чилонзор туман прокуратураси вакили Тошкент шаҳар ҳокими қарорининг президент қарорига асослангани¸ президент қарорлари эса, кучда қолаëтгани боиc Ортиқхўжаев қарорини бекор қилиб бўлмаслигини иддао қилган.

Бунақа абсурд эътироз залда жиддий норозилик ва ҳуштакларга сабаб бўлди. Чунки Юнусободдаги 6 гектар ерни унинг ўнлаб мулкдор ва юзлаб ижарачиларидан олиб¸ бир ойлик хусусий МЧЖга олиб бериш ҳақида на ҳукумат¸ на президент қарори йўқ. Ортиқхўжаев қарори президентнинг Юнусободга қилган сафари якунлари ҳақидаги мажлис баëнномасига асосланган. Мажлис протоколи эса¸ юридик жиҳатдан норматив ҳужжат ҳисобланмайди. Прокурорнинг бундай баëноти қонунни ҳимоя қилиши керак бўлган орган учун уятдир”¸ - дейди Озодлик гаплашган тадбиркор.

Айтилишича¸ суд Urban Developers МЧЖга берилган 6 гектарлик ҳудудда жойлашган савдо ва бошқа хизмат муассасалари мулкдоридан судга расман ариза берган 7 нафари баробарида¸ яна 38 мулкдорнинг Ортиқхўжаев қарорини бекор қилиш сўралган аризасини ҳам расман кўриб чиққан.

Бу ҳудудда жами 65 мулкдорнинг объекти бор. Шундан еримизни беришга рози бўлмаймиз¸ деб расмий ариза ëзганлар сони 45 нафар бўлди. Бу жами мулкдорларнинг қарийб 70 фоизи дегани. Қонунчиликда¸ ерни мулкдордан олиб қўйишдан олдин улар билан мувофиқлаштириш¸ улар розилигини олиш керак. Бу мулкдорларнинг кўпчилиги ҳокимнинг 2018¸ 2019 йилги қароридан 2020 йилнинг декабридагина хабар топди. Суд буни ҳам қонунчликнинг бузилиши¸ деб топди”.

Суд иштирокчиларига кўра¸ ҳозирча Чилонзор туман маъмурий суди ҳаками Тошев қарори залда ўқиб эшиттирилган ва унинг ëзма нусхаси беш иш кунида тақдим этилиши керак.

Озодлик гаплашган тадбиркорлар биринчи инстанция суди қарорини ўзлари учун “ғалаба” дея баҳолади.

Албатта¸ Urban Developers ëки Тошкент шаҳар ҳокими биринчи инстанция суди қарори устидан шаҳар судига апелляция шикояти киритиши ва жараëн давом этиши мумкинлигини биламиз. Биз бундай эҳтимолга тайëрмиз¸ чунки қонун¸ агар унга амал қилинса¸ биз томонда эканини бугунги суд ҳам очиқ кўрсатди. Бизнинг бу курашдан ортга қайтиш ниятимиз йўқ. Керак бўлса¸ ўз мулк ҳуқуқимизни ҳимоя қилиш учун¸ халқаро судгача борамиз”¸ - дейди судда қатнашган юнусободлик тадбиркорлардан яна бири.

Озодлик Чилонзор туман маъмурий судининг 27 январь кунги қарорига муносабат билдиришни сўраб Urban Developers МЧЖ директори Ансор Набераевга мурожаат қилди. Кун давомида бу сўровга жавоб берилмади.

Urban Developers МЧЖ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Юнусободдаги 6 гектарлик қимматбаҳо ҳудудни 2019 йилнинг 31 декабри - расман байрам кунида унга беришидан атиги бир ой олдин рўйхатга олинган.

Унинг 97 фоиз акциялари эгаси деб кўрсатилган Odoratus Business LLP 100 фунт стерлинг (тақрибан 125 АҚШ доллари) билан Буюк Британиянинг Бристол шаҳрида қайддан ўтган.

Озодлик ихтиëридаги ҳужжатлар Urban Developers МЧЖнинг турли қобиқ ширкатлар орқали Шавкат Мирзиëевнинг тўнғич куëви Ойбек Турсуновга алоқадорлигини кўрсатмоқда.

Urban Developers МЧЖ офшор ва Ўзбекистонда рўйхатга олинган қобиқ компаниялар орқали президентнинг катта куëви Ойбек Турсуновга алоқадор.
Urban Developers МЧЖ офшор ва Ўзбекистонда рўйхатга олинган қобиқ компаниялар орқали президентнинг катта куëви Ойбек Турсуновга алоқадор.

Бу алоқадорлик расмий ҳужжатлар воситасида тасдиқланган бўлса-да¸ Urban Developers МЧЖ раҳбари ва реестр маълумотларига кўра, ширкатнинг ягона ходими Ансор Набераев Озодликка юборган ëзма жавобида уни рад қилди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG