Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:33

"Straus House" чув туширганлар пулларини қайтариб олиш учун президентдан ëрдам сўради


"Straus House" ширкатига туяқуш олиш учун миллионлаб миқдорда пул тўлаб, жўжаларни ҳам, пулини ололмаётган фуқаролар сони 300 дан кўпроқни ташкил қилади.
"Straus House" ширкатига туяқуш олиш учун миллионлаб миқдорда пул тўлаб, жўжаларни ҳам, пулини ололмаётган фуқаролар сони 300 дан кўпроқни ташкил қилади.

"Straus House" ширкатига туяқуш олиш учун миллионлаб сўм пул тўлаб, жўжани ҳам, пулини ҳам ололмаётган йигирмадан зиёд тадбиркор пулларини ундириб беришни сўраб Ўзбекистон президенти қабулхонасига мурожаат қилди.

"Straus House"дан куйганлар сони¸ Бош прокуратура келтирган рақамларга кўра¸ 300 кишидан кўпни ташкил қилади.

Мижозлар орасида банкдан йирик фоиз эвазига қарз олганлар ҳам бор.​

Бош офиси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Straus House” МЧЖнинг таъсисчиси ва бош директори Иброҳим Исроиловнинг шу йил 27 сентябрда ​ ҳибсга олингани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

"Straus House" раҳбари Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича айбланмоқда.

Исроилов устидан дастлабки суд мажлисининг 15 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида бўлиб ўтиши кутилаяпти.

Ҳозиргача тадбиркорларнинг туяқуш жўжалари учун тўлаб қўйган пуллари қайтарилиш-қайтарилмаслиги борасида расмий маълумот берилмаган.

"Straus House"дан куйган тадбиркор
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00

Самарқанднинг Каттақўрғон туманида яшовчи Фаррух Ўткиров шу йил март ойида туяқушчилик билан шуғулланиш учун Россиядаги ишини ташлаб Ўзбекистонга қайтган.

Озодлик билан суҳбатда Ўткиров¸ йиллар давомида Россияда ишлаб топган пулини "Straus House" ширкатига туяқуш жўжаси олиш учун ўтказганини айтади:

- Россияда пешона тери билан топган 27 миллион сўмни март ойида ўз қўлим билан банкга олиб бориб тўлаганман, 15 та жўжага, квитанциялари турибди. Мана ҳозир тўққиз ой бўлaяпти жўжа ҳам, пул ҳам йўқ. Ўшанда 1 миллион 800га туяқуш олинг, бир йилдан кейин 10 миллионга сотинг, деб телевизорда роса реклама айлантиришганди. Мана энди пулларимизни туяқуш қилишди, - дейди Ўткиров.

Марғилонлик Юлдузхон Исоқова ҳам "Straus House"дан куйганлардан бири:

- Мен ўнта жўжага тўлаганман. Менгаку жўжа беришди, лекин бир ой ҳам турмади, ўлди. Тошкентда карантинда турган пайти кигиз еган экан. "Strаus House"дагилар жўжалар кигиз еб ўлганини тан олган ва ўрнига бошқа жўжа беришни ваъда қилган эди, ҳозиргача чўзиб келинaяпти, - дейди Юлдузхон Исоқова​.

"Straus House"​ ваъдаларига учиб¸ банкдан кредит олиб, 200 миллион сўм тўлаб қўйганлар ҳам бор.

Исми очиқланмаслигини истаган андижонлик тадбиркор Озодлик билан суҳбатда "Strаus House" дан 100 бош туяқуш жўжасини сотиб оламан¸ деб қарзга ботганини айтади:

- 100 та жўжага "Агробанк"дан 200 миллион сўмлик кредит олиб, "Straus House" га тўлаворганман. 8 фоизлик кредитни уч йилга олган эдим. Ҳозир йўқ туяқуш жўжаси учун кредит фоизларини тўлаб келмоқдаман. Майли фоиз тўлаш эвазига кўрган зарарга розиман, пулни қайтариб берса бўлди эди, жўжаси ҳам керак эмас, буёғига совуқ тушибди, - дейди андижонлик фермер.

"Straus House" ширкатига туяқуш олиш учун миллионлаб миқдорда пул тўлаб, жўжаларни ҳам, пулини ҳам ололмаётган фуқаролар сони 300 дан кўпроқни ташкил қилади.

Давлат ишида ишлаши сабаб исми очиқланмаслигини истаган тошкентлик ўзи ва "Straus House" дан куйган яна 21 нафар тадбиркор пулларини қайтариб беришга кўмак сўраб президент қабулхонасига мурожаат қилганликларини айтди.

- "Straus House" суди чўзилаяпти, лекин олган қарзимиз устига ҳар куни фоиз минаяпти. Банкдан 20 фоизлик қарз олганлар бор. Қарзини тўламагани учун банк судга бергани ҳолатлари ҳам бўлаяпти. Мана ҳозир президентга мурожаат қилган 22 одам бўлсак ҳаммамизники 1 миллиард сўмдан сўпроқ бўлаяпти. Энди сиз 300 та одамнинг пулини тасаввур қилинг. Улар орасида 200 миллион сўмгача тўлаб қўйганлар бор, - дейди тошкентлик тадбиркор.

Бу шикоят юзасидан Ўзбекистон президенти қабулхонасидан изоҳ олиб бўлмади - қабулхона рақамларига қилинган қўнғироқларга 13 декабрь куни ҳеч ким жавоб бермади.

"Straus House" раҳбари Иброҳим Исроиловнинг онаси Нилуфар Язданова сентябрь ойида Озодлик билан суҳбатда ўғлининг ширкатида қарздорлик 2 миллиард сўмдан кўпроқни ташкил этиши, мижозларга пулларни қайтариб бериш имконсизлигини айтганди.​

Туяқуш хонакилаштирилган йирик паррандадир. Уни боқиш ва кўпайтириш даромадли бизнес ҳисобланади.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев паррандачилик соҳасида фақат товуқ билан чекланиб қолмасдан туяқушлар ва бошқа паррандалар етиштиришга қаратилган фармонни имзолаган эди.

Шундан ўзбекистонлик қатор фермерлар туяқуш гўшти етиштиришга киришган эди.

XS
SM
MD
LG