Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:46

CУРХОНДАРЁ – “Қўли калталикдан саккиз жон ўлимга ҳам рози бўлиб қолдик”


БОЙСУН. “Мен – Ойдин Бадалова, Сурхондарё вилоят Бойсун тумани Чинор маҳалла фуқаролар йиғинида яшайман. 2-гуруҳ ногирониман. Икки ўғил, бир қизим ва уч неварам менинг қарамоғимда. Бир ўғлим биринчи гуруҳ ногирони, иккинчи ўғлим ишсиз. Яқинда уйимиз тўлиқ ёниб кетди. Мурожаат қилмаган жойим колмади. Бу орада бош вазир муовини туманда сайёр қабул ўтказиб, “сизга 87 миллион сўм ёрдам беришади” деб қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдириб кетди.

Туман раҳбарияти қабул қилмайди. Йўлкира учун қўшнидан қарз олиб, вилоят ҳокими қабулига бордим, аммо киритишмади. Хотин-қизлар қўмитасидан олифта вакил келиб, бизларни русчалаб сўкиб кетди.

Худо кечирсин, ҳеч ким ёрдам бермагани сабаб саккиз жон ўлимга ҳам рози бўлиб қолдик...”

(Бу хабар Озодликка 29 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG