Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:27

ТОШКЕНТ – “Ишсизлик туфайли маҳалламизда қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари рўй бермоқда”


Иллюстратив сурат. Хабарга алоқаси йўқ.
Иллюстратив сурат. Хабарга алоқаси йўқ.

ЗАНГИОТА. “Тошкент вилояти Зангиота тумани Ўрикзор маҳалласи аҳли номидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда 2400 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг 90 фоизидан ошиғи этник қозоқлардан иборат.

Маҳалламиз туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисоблангани сабаб эътибордан четда қолмоқда. Йўлларимиз ҳолати жуда ёмон, ички кўчаларнинг аксари асфальтланмаган. Ичимлик суви график асосида берилади, аммо сифати жуда ёмон.

Маҳалламизга 241- ва 450-рақамли йўналишли таксилар қатнайди. Лекин кечки соат 20 дан сўнг маҳалладан шаҳарга кетиш муаммо. Йўлларимиз абгорлиги сабаб такси ҳайдовчилари келишни истамайди.

Ёшларимиз орасида ишсизлик юқори. Ишлаб чиқариш корхоналари йўқ. Деҳқончилик мавсумидан кейин қиладиган тайинли иш йўқ. Одамлар асосан уйда қорамол боқиш билан шуғулланади. 15-20 йиллар аввал маҳалламиз атрофида боғ ва узумзорлар бор эди. Аҳолининг аксари ўша ерда меҳнат қиларди. Бугун боғлардан асар ҳам қолмади. Улар бузилиб чорва учун экин майдонига айлантирилди. Охирги йилларда чорвачиликка ихтисослашган корхоналарга туман раҳбарияти томонидан маҳалламиз атрофидаги барча ерлар умумлаштириб берилмоқда. Қолган ерлардан фойдаланиш даражаси ҳам ўта паст.

Боғ ва токзорларнинг кескин камайиб кетиши натижасида ишсиз қолган аҳолининг бир қисми қўшни Қозоғистонга кўчиб кетди. Охирги йилларда ҳудудда бир нечта қасддан одам ўлдириш жинояти ва ўз жонига қасд қилиш содир этилди. Бунинг асосий сабабини ишсизлик деб биламиз.

Охирги йилларда ерлар чорвачиликка ихтисослашган корхоналарга бериб юборилмоқда. Кўп суғориладиган экинлар экилиши натижасида ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиб бормоқда.

Мушкул вазиятни инобатга олиб қуйидаги чораларни таклиф этамиз:

1) маҳалламиз атрофидаги ерларда боғдорчилик лойиҳаларини амалга ошириш;

2) асосий ва ички йўлларини капитал таъмирлаш;

3) ишлаб чиқариш корхоналари, айниқса, аёллар корхоналарини ташкил этиш;

4) ҳудуддаги 11-сонли мактабни капитал таъмирлаш, жумладан, спорт майдони ва спорт залини замонавий ҳолатга келтириш;

5) бирорта ҳам болалар боғчаси йўқ маҳалламизда лоақал битти МТМ очиш;

6) ёшлар учун кичик кинотеатр ва кутубхона ташкил этиш;

7) маҳаллада врачлик пункти очиш;

8) Тошкент шаҳри ва туман марказига автобус қатновини йўлга қўйиш;

9) аҳолини ичимлик суви билан мунтазам таъминлаш”.

(Бу хабар Озодликка 26 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG