Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:22

БУХОРО – “Ҳокимият клиника очмоқчи бўлган биноимни бошқа бировга бериб юборди”


БУХОРО. “Мен – Рўзихон Тоҳирова, Бухоро шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. “Авиценна универсал шифо” МЧЖ раҳбариман. 2017 йил 9 март куни Шоира Қурбоновага тегишли бўлган нотурар бинони 300 миллион сўмга сотиб олганман. Менга қадар бино умумий овқатланиш соҳасида ишлатилган. Мен олий тоифали шифокор сифатида бу ерда хусусий клиника очиш ниятида эдим.

2018 йил февраль охирларида Бухоро шаҳри ҳокими Карим Камолов ҳудудга келиб, шаҳар архитекторига лойиҳа қилиш бўйича топшириқ берди. Менга қўшимча ер ажратиб берилишини айтди. Архитекторга учрадим. Архитектура идораси ходимлари бўш ер аукцион орқали сотилиши, аукцион ҳақида хабар беришларини айтишди.

Орадан бир йил ўтди. Бу орада менга тегишли бино олди тўлиқ ўраб олинди. Архитектура идорасига бориб сўрасам, бу ер шаҳар ҳокими қарори билан савдо дўкони қуриш учун бошқа фуқароларга сотилганини айтишди.

Бу, ахир, менга тегишли бино-ку! Ҳоким уни қандай қилиб бошқа бировга бериб юбориши мумкин?! Бу масалада прокуратура ва виртуал қабулхонага мурожаат қилдим, аммо талабим инобатга олинмаяпти. Менинг мулк ҳуқуқим ҳимоя қилиниши, менга тегишли объект қайтариб берилишини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 4 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG