Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:00

САМАРҚАНД – “Обод маҳалла” дастурига кирган Гулзор кўчамиз тошлоқ кўчага айланди”


ИШТИХОН. “Самарқанд вилоят, Иштихон туман, Халқобод қишлоғидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” дастурига тушган, лекин ҳозирги аҳволини кўриб “аттанг” дейишингиз аниқ.

Йўллар режа бўйича асфальт бўлиши керак эди, лекин бу ваъда тўлиқ бажарилмади. Мактабга борадиган йўл ҳамон чанг-тўзон бўлиб ётибди. Асфальтланган йўллар ҳам торайиб кетган. 9 метрли йўллар 4,5 метрга қисқарган.

Кўчаларга чироқлар қўйилган, лекин сарф қилинадиган электр энергияси тўловини ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаётган экан. Шу сабаб кўчалар ҳали-ҳамон зимистон.

Сув йўлини тўсиб, ариқларни тош билан тўлдириб кетишди. Аввал йўл бўйларида атиргуллар бўлар, кўча номи ҳам Гулзор эди. Гулзор кўча эди тошлоқ кўчага айланди.

Ҳудудда канализация ҳам йўқ. Ичимлик суви учун қувур ётқизиб чиқишди. 5 метр бепул дейишди, аммо қолган ҳар бир метрига 6 минг сўмдан йиғиб олишди. Эшитишимизча, “Обод маҳалла” дастури учун 57 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган экан. Хўш, давлат ажратган маблағ қаерга кетди? Халқ пули талон-торож қилинмадими?

Маҳалламиз отахонлари туман ҳокими олдига бориб дардини айтган эди. Ҳоким эса муаммоларни ҳал қилиш ўрнига маҳалла раисини чақириб, “қаерга қараяпсан, буларинг олдимга иккинчи келмасин” дебди. У ҳолда, биз додимизни кимга айтайлик?”

(Бу хабар Озодликка 14 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG