Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:46

ФАРҒОНА - "Президент фарғоналикларни қалбаки ишларга мажбурлаб кетди"


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

ФАРҒОНА. 7 май куни Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев соат 9.30 да бошланган йиғилишини 13.30 да тугатди.

Йиғилиш якунида 3 та нарса аниқ бўлди:

1. Фарғона вилоятида Фақвулодда ҳолат эълон қилинади. Бу бўйича Прездент девони раҳбари Низомидддин Шахобиддиновичга қарор тайёрлаш топширилди. Бу қарорга биноан ҳамма вилоятда хар қандай иш "фавқуллодда ҳолат" ҳолатида бажарилади. Рахбарларнинг ўз ишига бўлган масъулияти оширилади.

2. Риштон тумани бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори тайёрланади. Қарорни Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоровга топширди. Прездентнинг ўз маблағлари ҳисобидан саноат ва туман инфратузилмаси ўзгартириш бўйича. Бу қарорини Риштон тумани аҳолиси олдидаги қарзи сифатида топширди.

3. Вилоят хокими Ш.М.Ғаниев фақат инвесторлар ва инвеститция билан шуғулланиши таъкидланди. Хамда вилоятда ипакчиликни ривожлантириш орқали 300 000 та янги ишчи ўрин яратиши лозим.

Энг қизиғи, И.Каримов вақтида хар йили 1 млн янги ишчи ўрин яратиларди. Республика бўйича. Шунинг 50 фоизи қўшиб ёзиш бўлар эди.

Бугун вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари шок ҳолатда. Сабаби 300 000 та ишчи ўрнини яратиш учун ҳар бир ҳокимга 25 мингтадан янги ишчи ўрин яратиш белгиланган.

Солиқ инспекцияси тадбиркорларни тўплаяпти. Ҳар бирига 100 тагача ишчи ўрин яратасан деб режа қўйиляпти

Айниқса аёллар бандлигига эътибор беришяпти

Иқтисодиёт бўлимлари шок ҳолатда кечадан бери 25 мингни тармоқларга бўлиб чиқишяпти.

Ҳеч ким Прездентнинг топшириғини тушунмаяпти. Ўзи эски тузумни яхши билар эди. Ўзи қалбаки ишларга мажбурлаяпти.

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG