Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:21

НАМАНГАН – “Ҳокимият кўркам ҳолатга келтирилган бозорни бузиб ташламоқда”


НОРИН. “Наманган вилояти Норин туманидан ёзмоқдамиз. Буюм бозорида савдо қиламиз. Шу йилнинг 23 февралидан бозорда фаолият олиб бораётган 72 та тадбиркорнинг тинчи йўқолди. Сабаби, туман ҳокимлиги биз савдо қилаётган дўконларни бузмоқчи. Бозорни янгидан қуриб, дўконларни яна бошқатдан пуллашмоқчи. Ҳолбуки, биз дўконларимизни ўтган йиллар мобайнида замон талабига жавоб берадиган даражада таъмирладик. Оғзимиз энди ошга етай деганда, баридан маҳрум қилишмоқда. Туман ҳокимлигига бир неча марта мурожаат қилдик, ҳоким “дўконлар президент фармонига асосан бузилaяпти”, деди.

Ободонлаштираман деса, таъмирталаб жойлар жуда кўп. Аммо кўркам ҳолатдаги бозорни бузишдан нима наф?! Туманимизда ишлаб чиқариш корхоналари йўқ ҳисоби. Ҳокимият ҳадеб бозорни бузиб, қайта қурмасдан корхона ва заводлар очсин!

Тадбиркорлар қишки мавсумдан амал-тақал қилиб чиқдик. Солиқлар, ижара пулидан ташқари кредитларимиз ҳам бор. Биз қайси бирига етказайлик?! Дўконларимиз бузилса, уларни яна қайта сотиб олишга пулимиз йўқ, ахир!

Тадбиркорлар саросимага тушиб қолган.Бизни тинглайдиган масъул йўқ. Бир нима десангиз, президент фармонини рўкач қилиб оғиз очиришмайди. Ахир, президентимиз “ишлаб турган дўконларни бузиб, халқни қақшат!” демагандир”.

(Бу хабар Озодликка 6 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG