Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:51

ТОШКЕНТ – “Туризм масаласида икки ойдан буён Ортиқхўжаев қабулига кира олмаяпман”


МИРОБОД. “Мен – К.Данабоев, Тошкент шаҳар, Миробод туман, Локомотив кўчасидаги 4-уй 5-хонадондан ёзмоқдаман. Шаҳримизга келадиган меҳмонлар ва сайёҳларга қулай шароит яратиш ва сервис сифатини ошириш мақсадида Локомотив кўчаси 4-уй ёнидаги бўш ерга санитария-гигиена шохобчаси қурмоқчиман. Миробод туман ҳокимининг 2019 йил 18 мартдаги қарорига кўра, шохобча учун 100 квадрат метр ер ажратилди. Ушбу ернинг 75 квадрат метрига дўкон ва кичик офис, 25 квадрат метрига эса кўзи ожиз ва аравачада юрадиган ногиронларга бепул хизмат кўрсатувчи замонавий ҳожатхона қуриш режалаштирилган эди. Аммо фақат 25 квадрат метрга ҳожатхона қуришга рухсат берилди, холос. Шу ва бошқа тўсиқлар юзасидан шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қабулига кириш учун икки ойдан бери ҳаракат қиламан, аммо кира олмаяпман. Шаҳар ҳокими мени қабул қилишини сўрайман, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бошқа ғоям ҳам бор...”

(Бу хабар Озодликка 3 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG