Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:40

СУРХОНДАРЁ – “Фермер: “Агробанк”нинг ўзбошимчалиги сабаб ғалла эка олмаяпман”


МУЗРАБОТ. “Мен – Мирсаид Олимов, Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Янги ҳаёт” маҳалласидан ёзмоқдаман. 2005 йилда туманимиздаги ташландиқ ерни олиб, катта пул сарфладим. Тинимсиз меҳнат қилиб, уни юқори ҳосил берадиган ерлар қаторига қўшдим. Шу тариқа “Бургандарё Музработ” фермер хўжалигимиз давлат томонидан белгиланадиган режаларни ортиғи билан бажариб келмоқда. Аммо айрим раҳбарлар фаолиятимизга тўсқинлик қилмоқда.

2018 йил давлатга ғалла топшириш режасини 120 % қилиб бажардим, аммо туман раҳбарлари ўзимга қолган 20 гектар арпани ўриб олишимга қаршилик қилди. Оқибатда арпа август ойига келиб тўлиқ тўкилиб кетди.

2018 йил 36,16 гектар ер майдонига шартнома асосида пахта экдим, Музработ туман “Агробанк” филиали томонидан менга 214 миллион сўм миқдоридаги кредит чиқарилди. Ушбу пуллар ёқилғи, кимёвий ўғит ва бошқа маҳсулотлар учун ишлатилди. Бундан ташқари, аммофос, гўнг, ер ҳайдаш, чопиқ, культивация ва бошқа ишлар учун шахсий маблағимдан 180 миллион сўм сарфладим.

Пахтанинг барча агротехник тадбирларини ўз вақтида бажардим. Аммо вилоятимизда узоқ вақт 65-70 даража иссиқ бўлгани сабаб пахта шоналари тўкилиб кетди. Оқибатда 164 миллион банк кредити, 180 миллион сўм шахсий маблағим ва 7 ойлик тинимсиз меҳнатларимизга куйиб қолдим. Афсуски, “Агробанк” туман филиали бошлиғи йил бошида суғурта компаниясига пул ўтказишга қаршилик қилган эди. Аслида ушбу зарарларни суғурта компанияси тўлаб бериши зарур эди.

2019 йил давлат режаси асосида 196,6 тонна ўрнига 222,669 тонна буғдой топширдим. Ушбу ғаллани етиштириш учун “Агробанк” филиалидан 128 миллион сўм имтиёзли кредит олдим. Қолаверса, шахсий маблағимдан ёнилғи ва техника харажатлари учун 166 миллион сўм сарфладим. Давлат томонидан берилган 128 миллион сўмни фоизи билан қайтардим. Аммо банк 164.600.000 сўм ғалла пулини 2018 йилда пахта учун берилган кредитнинг қопланмай қолган қисми учун ўзбошимчалик билан олиб қўйди. Ушбу масалада “Агробанк” раҳбариятига, Вазирлар Маҳкамасига қайта-қайта мурожаат қилдим. Аризам ўрганилаётганини айтишмоқда.

Маблағ йўқлиги сабаб 40 гектар майдонга экилган пахтага ишлов беришнинг имкони бўлмади. Бундан ташқари, 2020 йилги ғалла учун шартнома тузилган бўлса-да, шахсий маблағ, қолаверса, Музработ кимё ҳимоя ва нефть базаларида пул йўқлиги сабаб 66 гектар ер майдонига ғалла экиш имкони бўлмаяпти. Ушбу муаммо ечимида амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 14 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG