Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:18

Ака-ука Азимовларга метродаги теракт иши бўйича айблов эълон қилинди


Акрам Азимов
Акрам Азимов

Россиялик терговчилар томонидан Қирғизистонда туғилиб ўсган ака-ука Аброр ва Акром Азимовларга терроризм ва қурол сақлаш бўйича айблов эълон қилинди.

Россиялик терговчилар томонидан Қирғизистонда туғилиб ўсган ака-ука Аброр ва Акром Азимовларга терроризм ва қурол сақлаш бўйича айблов эълон қилинди.

Акромни тергов аввалроқ Санкт-Петербургдаги метрополитенда 3 апрелда содир бўлган терактнинг ташкилотчиси, деб атаган эди. Бу теракт натижасида 15 одам ҳалок бўлган.

"Менинг ҳимоям остидагиларга 205-модда (терроризм) ва 222-модда (қурол-яроғ ва портлатгичларни сақлаш)" бўйича айбловлар қўйилган, – деди ака-укаларнинг адвокати Дмитрий Динзе.

Азимовлар Москвада ва Подмосковьенинг Одинцово туманида ушланган эдилар. Акром Азимов ўзининг терактга алоқадорлигини инкор қилган. Ака-укаларнинг онаси ҳам унинг ўғиллари терактга алоқаси йўқлигини ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вакиллари Акромни касалхонадан ўғирлаганини маълум қилган эди.

Аброр Азимов
Аброр Азимов

Бироқ тергов таъкидлашича, Аброр Азимов тахмин қилинаётган ҳудкуш Акбаржон Жалилов билан яқин алоқада бўлган ва терактни ташкил қилишга пул тўплаш билан шуғулланган. Унинг акаси Акром Азимов, терговчиларнинг фикрига кўра, "Россия Федерациясига халқаро террористик ташкилот аъзоларининг кириб келиши учун ҳужжатларни сохталаштириш билан шуғулланган ", – дейилади қамоққа олиш тўғрисидаги қарорда.

Ака-укалар 2013 йилда РФ фуқаролигидан маҳрум қилинган. ИИВ ака-укаларнинг ўзи ва уларнинг ота-оналари Россия фуқаролигига ариза беришаётган вақтда ўзлари тўғрисида ёлғон маълумот беришгани тўғрисида баёнот берган.

XS
SM
MD
LG