Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:26

АНДИЖОН – “Адлия тизими ходими: ҳашар – мажбурий меҳнат эмас!”


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

АНДИЖОН. “Сиздан Телеграм”да 12 июль куни Андижон вилоят Адлия бошқармаси тизими ходимлари номидан ёзилган мактубни ўқиб, унга жавоб беришга қарор қилдим. Мен ҳам шу тизимда 22 йилдан буён меҳнат қиламан. “Адлия бошқармаси ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилмоқда” деб ёзибсиз. Тизим номидан бундай ноўрин хабарни ёзманг. Ҳар бир инсон, ҳар бир хонадон эгалари, ҳар бир жамоа, қолаверса, ҳатто жониворлар ўз уйи, унинг атрофини озода сақлайди-ку. Бунинг нимаси ёмон?! Яхшиямки, бир йилда бир ёки икки маротаба маҳалла, иш жойларида оммавий ҳашар уюштирилади, йўқса...

Адлия бошқармасидек муқаддас даргоҳга тош отманг. Сиз билан биз меҳнат қилишимиз учун барча шароитлар яратилган, тўғрими? Қоғоз, ручка, қалам, компьютер, принтер, ҳатто пол ювадиган латтагача, кондиционер, хона жиҳозлари, бино... Камчилик бўлса, бошлиқ номига битта билдирги ёзсангиз кифоя.

Ҳафтада 5 кун ишлаймиз, 2 кун дам олиш куни. Эрталаб 9 дан соат 18 гача иш вақти. Соат 13 дан 14 гача тушлик. Эрталаб ишга кеч қолмаслик, кечқурун эса 18 дан эрта кетмаслик талаб қилинади. Бу меҳнат интизоми, бу қонун билан белгиланган. Кимдир соат 18 дан кейин бирор ходимни бир дақиқа ишлашга мажбур килганини айта оласизми?

Ойлик маошимиз ўз вақтида, нақд ёки пластик картада берилади. Пуллик хизмат аванс ҳам ўз вақтида тўланади. Меҳнат таътилига ўзимизга қулай вақтда чиқамиз. Ҳозирда узоқ вақт самарали ишлаган ходимларга узайтирилган ҳолда меҳнат таътили бериш йўлга қўйилди. Ходимлар соғлиғини тиклаш учун республикамизда жойлашган дам олиш масканларига йўлланмалар ташкил қилинди. Республикада биринчи бўлиб Россия Федерациясининг Кисловодск шаҳрига дам олиб келиш учун 2 нафар ходим бепул йўлланма билан таъминланди. Бу тадбир ҳар ярим йилда бир амалга оширилиши белгиланди. Нега буларни айтмайсиз?

Атрофимизни тозалаб, озода сақлаш бу

– мажбурий меҳнат эмас, балки одобимизни, дид-фаросатимизнинг акси, холос. Ахир, озодалик – инсоннинг зийнати. Ота -оналаримиз ҳам озодалик бўлмаса барака бўлмайди, дейишади-ку”.

(Бу хабар Озодликка 15 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG