Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:19

Озодлик суриштируви: Сохта буйруқ асосида аҳолига сохта дори сотаётган гуруҳ аниқланди


Водийлик сичқон ўлдирувчилар Самарқандда сохта дори сотиб пул ишлаб юргани фош бўлди.
Водийлик сичқон ўлдирувчилар Самарқандда сохта дори сотиб пул ишлаб юргани фош бўлди.

Озодликка Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида аҳолига Фарғона водийсидан (!) келган номаълум гуруҳ томонидан сохта дорилар сотилаётгани маълум бўлди.

Манбаларнинг айтишича, бу дорилар дезинфекция ва дератизацияга мўлжалланган.

Озодлик Жомбойда аҳолига ушбу дориларни сотаётган гуруҳ қўлида туман санитария эпидемолиогия назорат маркази - СЭНМ бошлиғининг махсус буйруғи борлигини аниқлади.

Жомбой СЭНМида ишловчи ходим иддаосига кўра, ушбу гуруҳ туман СЭНМ раҳбарлари билан тил бириктириб, мўмайгина пул ишламоқда.

Буйруққа қўл қўйган мулозим Даврон Худайназаров бу иддаоларни инкор қилишга уринди.

Озодлик суриштируви натижасида тилга олинган буйруқ сохта экани аниқланди.

Озодлик суриштируви: Сохта буйруқ асосида аҳолига сохта дори сотаётган гуруҳ аниқланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:49 0:00
Бевосита линк

Сохта дори

Жомбой туман СЭНМига яқин манбалардан бири томонидан Озодликка йўлланган хабарда иддао қилинишича, туманда номаълум гуруҳ томонидан аҳолига сохта дорилар сотилмоқда.

“Жами тўрт хил дори: сичқонларга қарши маргимуш дориси, ҳожатхоналарга мўлжалланган порошок, идиш-товоқларни ювиш учун таблетка, мол-қўйларга мўлжалланган порошок. Нархи - жами 8000 сўм.

Улар 166 сўмлик таблеткани 2000 сўмдан сотаяпти.

Масалан, идишларни ювиш учун таблетка - АБК хлор нархи 2000 сўмдан. Аслида ушбу таблетканинг битта қутиси 50000 сўм бўлиб, ичида 300 дона бор. Яъни бир дона таблетка аслида 166 сўмдан. Улар 166 сўмлик таблеткани 2000 сўмдан сотаяпти. Бу таблетка бир неча бор қимматлигини айтмасангиз, ўзи аслида ҳақиқий таблетка. Лекин қолган учтаси сохта дорилар”, деди хавфсизлигини ўйлаб исмини очиқламасликни сўраган манба.

Идиш-товоқ ювиш учун жомбойликларга сотилаётган дорилар
Идиш-товоқ ювиш учун жомбойликларга сотилаётган дорилар

Озодлик 14 апрель куни ушбу иддаоли хабарни ўрганишга киришди. Бир ҳафта давомида ўтказилган суриштирувлар натижасида ушбу дориларни махсус лабораторияда текширувдан ўтказган мутахасисни топди. Аноним қолишни истаган мутахассисга кўра, номаълум гуруҳ сотаётган дориларнинг 3таси ҳақиқатдан ҳам сохта дорилардир.

  • Биринчиси: Сичқонларга қарши маргимуш – фосфат (синька), уни лабораторияда текширганимизда оддий сурма экани маълум бўлди.
  • Иккинчиси: Мол, қўйлар битига қарши порошок- интектицид, буни текширганимизда аслида оддий оҳак бўлиб чиқди.
  • Учинчиси: Ҳожатхона учун хлор. Бунинг таркиби ҳам асосан оҳак экан. Аслида хлор миқдори 65 фоиз бўлиши керак, лекин бу ерда хлор фақат 20 фоизни ташкил қилади,

деди номаълум гуруҳ сотаётган дориларни лаборатория орқали текширганини таъкидлаган мутахасcис.

Озодликда мутахасcис шахсига оид маълумотлар мавжуд, бироқ унинг текширув натижаларини иккинчи манба орқали тасдиқлаш имкони бўлмади.

Жомбой СЭНМ биноси
Жомбой СЭНМ биноси

Сохта гуруҳ

Жомбой СЭНМ ходимларидан бирининг Озодлик билан суҳбатда иддао қилишича, сохта дориларни сотаётган номаълум гуруҳ ходимларининг қўлида сохта ҳужжатлар бор.

“Жомбойда дори сотаётган бу гуруҳ дезинфекторлар ишини қилаяпти. Шунинг учун уларни дезинфекторлар деймиз. Гуруҳ

Улар сэсчилар номини сотиб, пул ишлаяпти

аъзоларининг ҳаммаси аёллар. Жами 14 киши. Биз суриштириб, аниқладик: Уларнинг ҳаммаси водийдан келишган. Самарқандда битта квартирани ижарага олиб ўша ерда яшашади. Улар сэсчилар номини сотиб, пул ишлаяпти яъни СЭСдан келдик, деб сохта ҳужжат кўрсатиб, одамларни алдаб, дори сотишаяпти”, деди исмини ошкор қилса, ишдан ҳайдалиш хавфи борлиги айтган СЭНМ ходими.

Озодлик илтимосига кўра, дори сотаётган гуруҳни бир неча кун давомида кузатган жомбойлик манба тўплаган маълумотлардан маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари қўлида “Жомбой СЭНМ ходими” деган ҳужжат бор.

“Улар эрталаб шаҳардаги квартирасидан келиб, маҳаллаларга тарқалиб кетишади. Битта аёл бир кунда 100тача хонадонга дори сотади. Улар қўлида туман сэсидан ҳужжати бор. Баъзида маҳалла йиғини ходимлари билан бирга юришади. Уйма-уй кириб, шу дориларни сотаяпти”, деди манба.

Озодлик суҳбатлашган жомбойликлардан бирининг айтишича, унинг уйига келиб, ўзини СЭНМ ходими деб таништирган аёлдан 8000 сўмга тўрт хил дори сотиб олган.

Жомбойликларга сотилган маргимуш
Жомбойликларга сотилган маргимуш

“Мен ҳужжатларини яхшилаб кўрмадим. Ёнида маҳалладан таниш одам юрган экан, шунга ишондим. Лекин аёлнинг талаффузи самарқандча эмасди. “Қўшни туманларда сичқон кўпайиб кетди”, деб сичқонга қарши маргимуш берди. Кеча омборхонамизга ташлаб қўйдим. Лекин ҳозирча битта ҳам сичқон ўлганини кўрмадим. “Идишларни ювиш керак” деб таблетка ҳам беришди. Ҳали ювмадим. Молхона учун берган порошок ва туалет дорисини кеча ўғлим сепиб қўйган. Битта қоғозни кўрсатиб, “Ҳамма шу дориларни олиши керак.

Мана буйруқ бор. Сиз ҳам олишингиз шарт, мажбурий дегач, пул беришга мажбур бўлдим

Мана буйруқ бор. Сиз ҳам олишингиз шарт, мажбурий дегач, пул беришга мажбур бўлдим”, дейди исмини очиқламаётганимиз жомбойлик аёл.

Жомбойликлардан бири дезинфекция дориларини сотаётган гуруҳ аъзоларидан бирининг ҳужжатини суратга олиб, Озодликка жўнатди.

​Суратдаги гувоҳнома эгаси Жамила Ҳакимова Жомбой СЭНМ дезинфекция бўлимида ишлаши қайд қилинган. Гувоҳнома жорий йил 4 апрель куни СЭНМ бошлиғи Д. Худайназаров имзоси билан берилган. Амал қилиш муддати жорий йилнинг 28 декабригача. Ҳужжатда СЭНМ бошлиғи имзоси, муҳр, гувоҳнома эгасининг сурати ва унинг имзоси бор. Фақат гувоҳнома рақами йўқ.

Озодлик гувоҳнома эгаси ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида боғланган Жомбой СЭНМ ходими, уларда Жамила Ҳакимова исмли аёл ишламаслигини таъкидлади.

Сохта буйруқ

Озодлик билан аноним суҳбатда Жомбой СЭНМ ходимларидан бири “Дезинфектор гуруҳ СЭНМ раҳбарлари билан келишиб, пул

Мол, қўйларга мўлжалланган дея жомбойликларга сотилган дори
Мол, қўйларга мўлжалланган дея жомбойликларга сотилган дори

ишлаётган”ини иддао қилди.

“Водийлик бу аёллар ҳар йили келади. Улар бош врачимиз билан келишиб шу ишни қилади. Улар туманимизга келиб, дори сотгани учун бош врачга пул беради. Ҳозир бир ҳафта учун 1 миллион сўм пул беришаяпти экан. Бош врач уларга сохта гувоҳнома ва сохта буйруқ қилиб бераркан. Олдинлари улар бир йилда бир марта келарди.

Ҳар бир хонадонга 8000 сўмлик дори сотса, бу 120 миллион сўм бўлади.

Ҳозир ҳар олти ойда келишаяпти. Жомбойда 15 минг хонадон бор. Ҳар бир хонадонга 8000 сўмлик дори сотса, бу 120 миллион сўм бўлади. Сохта дорилар ортидан улар шунча пул ишлаяпти”, дея иддао қилди Жомбой СЭНМ ходими исмини ошкор қилмаслик шарти билан.

Озодлик мухбири ўзини водийлик дезинфекторлар гуруҳи аъзоси сифатида таништириб, Жомбой СЭНМ мулозимларидан бири билан боғланди ва туман ҳудудида дори сотишга рухсат сўради.

Исмини ошкор қилмаётганимиз мулозим, Озодликка рад жавобини бермади. Қуйида унинг сўзларини айнан келтирамиз:

“Мен бош врач билан гаплашиб кўришим керак. Ўзим сизга аниқ жавобни айта олмайман. 2-3 кундан кейин яна боғлансангиз, аниқ жавобини айтаман”

“Нархи қанча бўлади?”, деган саволга, мулозим “Буни ҳам бош врач билан гаплашгач, айтаман” дея жавоб берди.

Ушбу суҳбатнинг аудиоси ҳам Озодликда мавжуд.

Озодлик ўз суриштирувлари натижасида дезинфекторлар гуруҳи қўлида Жомбой туман СЭНМ раҳбарининг буйруғи борлигини аниқлади ва ушбу буйруқ нусхасини ҳам қўлга киритди.

Жомбой туман СЭНМ бош врачи Даврон Худайназаровнинг имзоси ва ташкилот муҳри қўйилган ушбу буйруқ расмий бланка кўринишида. Буйруқ рақами 12§5 бўлиб, жорий йилнинг 1 апрелида имзоланган.

Буйруққа кўра, 14 кишидан иборат махсус гуруҳ жорий йилнинг 5 апрелидан 30 апрелигача туманда “пуллик хизмат прейскурантлари асосида дезинфекция, дезинсекция, дератизация ишларини амалга оширади”.

Буйруқда гуруҳ аъзоларининг исми-шарифи ҳам келтирилган. Гуруҳ аъзолари рўйхатида юқорида тилга олганимиз - Жомбой СЭНМида ишламаслиги аниқланган Жамила Ҳакимованинг исми ҳам бор.

Озодлик ушбу буйруққа имзо қўйган мулозим - Даврон Худайназаровнинг ўзи билан боғланди. Худайназаров бу буйруққа қўл қўйгани ва шу гуруҳнинг туманда дори сотишига рухсат берганини тан олди:

- Бу группага буйруқ киритганмиз. Шартнома асосида ишлайди улар. ОПД деган ташкилот йўқ бўлиб кетган. Касалликнинг олдини олиш учун биз шундай ташкил қилганмиз. Ҳар йили, ҳар бир туман билан

Ўзимиз буйруқ қилиб, регистрация қилиб жўнатамиз уларни.

ишлайди улар. Ўзимиз буйруқ қилиб, регистрация қилиб жўнатамиз уларни. СЭСга келади. Кейин маҳаллаларга учраштирамиз. Маҳаллалар билан биргаликда ҚОП (қишлоқ оилавий поликлиникалари. таҳр.)ларга боради. ҚОП ҳамширалари билан бирга айланади. Керакли дори-дармонни сотади.

Худайназаровдан “Ушбу гуруҳ томонидан аҳолига сотилаётган дориларни текширганмисиз? дея сўрадик.

Мутахасисга кўра, ҳожатхона дориси дея сотилган бу хлор асосан оҳакдан иборат
Мутахасисга кўра, ҳожатхона дориси дея сотилган бу хлор асосан оҳакдан иборат

- У дорилар текширилиб, давлат томонидан чиқарилган дорилар. Уларнинг қўлларида далиллари бор. У дориларни ҳар ким ишлаб чиқармайди. Госстандартдан ўтказилиб, сотувга қўйилган дорилар, дея Худайназаров дориларнинг ҳақиқийлигига кафолат беришини таъкидлади.

Худайназаров “аҳоли дориларни ишлатишни яхши билмагани учун уларни сохта деб ўйлаяпти”, деди.

- Масалан, маргимушни қўйиш технологияси бор. Ҳозир каламушлар ҳам хитрий, ҳамма нарсани еб кетавермайди. Уни воронка қилиб қўйиш керак.

Худайназаров коррупция иддаосини мутлақо инкор қилиб, ​ушбу гуруҳга рухсат бергани учун гуруҳ томонидан Жомбой СЭНМи ҳисобига пул ўтказилгани, бироқ унинг суммасини аниқ айта олмаслигини таъкидлади.

Даврон Худайназаров билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Жомбой туман СЭНМ собиқ бош врачи Даврон Худайназаров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:29 0:00
Бевосита линк

Жомбой СЭНМидан олинган расмий маълумотга кўра, дезинфекторлар гуруҳи томонидан апрель ойида ташкилот ҳисобига ҳеч қандай маблағ ўтказилмаган.

166 сўмлик ушбу дори 2000 сўмдан сотилаётгани айтилди
166 сўмлик ушбу дори 2000 сўмдан сотилаётгани айтилди

Озодлик суриштирувлари ўтаётган пайтда Даврон Худайназаров Жомбойдан Ургут СЭНМига раҳбарликка ўтказилди. Унинг ўрнига Анвар Юсупов тайинланди. (Озодлик суриштирувининг бу ротацияга алоқаси йўқ)

Анвар Юсупов Озодлик билан суҳбатда, дезинфекторлар гуруҳига дори сотишга рухсат бериш мазмунидаги буйруқ Жомбой СЭНМида қайд қилинмаганини таъкидлади.

СЭНМ ходими Озодлик сўровига кўра, буйруқлар дафтарини текшириб, 12§5 - буйруғи умуман рўйхатга олинмаганини айтди.

Худайназаров имзолаган ўша “буйруқ”да 14 киши Жомбой СЭНМ қошидаги хўжалик ҳисобидаги профилактик дезинфекция бўлими аъзолари сифатида қайд қилинган.

Жомбой СЭНМидан олинган расмий маълумотга кўра, “буйруқ”да тилга олинган хўжалик ҳисобидаги профилактик дезинфекция бўлими СЭНМ қошида умуман мавжуд эмас.

Жомбой СЭНМ биноси
Жомбой СЭНМ биноси

Ҳар йилги аҳвол шу

Самарқанд вилоят дезинфекция станцияси бош врачи Музаффар Баҳодировнинг айтишича, номаълум гуруҳларнинг дезинфекторлик қилиши бутун мамлакат бўйлаб кузатилмоқда:

- Бу гуруҳлар мутлақо ноқонуний гуруҳлар. Биз қаршимиз уларга. Давлат томонидан ташкил қилинган ташкилотлар - дезинфекция станциялари бор бўла туриб, қандайдир ноқонуний гуруҳлар талабга жавоб бермайдиган дориларни сотиб юришибди. Энг асосийси уларнинг дератизацияга қўл уришга ҳаққи йўқ. Фақат дезинфекция

Одамлар отравление бўлса, ким жавоб беради?

станциялари бу иш билан шуғулланиши мумкин. Одамлар отравление бўлса, ким жавоб беради? Бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Уларни ҳуқуқ-тартибот органларига айтсак, улар билан тил топишиб, яна ўз ишини давом эттиришаяпти. Ҳозир бутун республика бўйича шу иш билан шуғулланадиган гуруҳлар бор. Бу ишга маҳаллий раҳбарлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашган.

Нимага дезинфекторлар водийлик?

Бу саволга Музаффар Баҳодиров шундай жавоб берди:

- 20 йил аввал водийда ҳаммаёқни каламуш босиб, Катта фарғона канали атрофида яшовчи одамларнинг уйларига каламуш кириб,

Маҳаллий аҳоли бошқа ҳудудларга чиқиб, каламушларга қарши курашни таклиф қилишди. Шу тариқа ноқонуний гуруҳлар пайдо бўлди.

болаларини тишлагач, водийда каламушларга қарши жуда катта масштабда ишлар қилинди. Республика бўйича малакали мутахассислар ёрдамга бориб, маҳаллий мутахассисларга ёрдам беришди. Шунда одамлар каламушларга қарши курашиш йўлларини ўзлаштириб олишган. Водийда каламушларга барҳам берилгач, у ерда малака орттирган маҳаллий аҳоли бошқа ҳудудларга чиқиб, каламушларга қарши курашни таклиф қилишди. Шу тариқа ноқонуний гуруҳлар пайдо бўлди.

P.S. Озодлик суриштируви тугаши арафасида маълум бўлишича, Жомбойдаги дезинфекторлар гуруҳи 22 апрель куни дори сотишни тўхтатиб, туманни тарк этган.

XS
SM
MD
LG