Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:33

Қашқадарёда бу сафар италиялик сайёҳлар йўлда қолиб кетди(ВИДЕО)


Ўзбекистонда туристлар минган автобус дизел ёнилғисиз қолди
Ўзбекистонда туристлар минган автобус дизел ёнилғисиз қолди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан ўтувчи магистрал йўлдаги АЁҚШларда дизел ёнилғисининг йўқлиги сабабли хорижлик сайёҳлар тушган автобуслар яна тўхтаб қолмоқда.

12 октябрь куни италиялик сайёҳлар тушган автобус АЁҚШда дизел ёнилғиси йўқлиги сабаб икки соат туриб қолди.

Озодлик 4 октябрда ҳам бу ҳақда хабар бериб, япониялик сайёҳларнинг АЁҚШда қолиб кетгани ҳақида ёзган эди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бу хабарга муносабат билдириб, Косон туманидаги биржага 45,4 минг тонна дизел ёнилғиси қўйилганлиги, лекин шунинг фақат 14,6 минг тоннасига харидор чиққанини ёзган ва бунда хусусий АЁҚШларнинг ўзларини айблаган.

Аммо, хусусий АЁҚШлар раҳбарлари улар учун биржадан дизел ёнилғиси сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 57-қарори билан тақиқланганини айтмоқда.

АЁҚШда цистерна тагида қолган соляркани қўлбола тортиб олиш усули сайёҳларни қизиқтирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:43 0:00
Бевосита линк

Бу сафар, 12 октябрь куни, Косон туманидаги “Файзулло қутлуғ қадам” МЧЖга қарашли АЁҚШга италиялик сайёҳлар тушган автобус келиб тўхтаб қолди.

АЁҚШ бошлиғи Ислом Изомовнинг айтишича, италиялик сайёҳлар учун цистерна тагида қолган соляркани қўлбола усулда тортиб олиниши жуда қизиқ кўринган:

Сайёҳлик ширкатлари билан шартномамиз бор, лекин солярка йўқ.


“Озодликда япониялик сайёҳлар билан бўлган воқеа эълон қилинган куннинг эртасига 2 тонна солярка беришди. Шу билан тамом. Яна ўша аҳвол, эски ҳаммом, эски тос. Сайёҳлик ширкатлари билан шартномамиз бор, лекин солярка йўқ. Ишчимиз шиша идишни ипга боғлаб цистерна тагида қолган соляркани мисқоллаб олиб берди. Туристлар ҳайрон ва лол. Тинмай сурат ва видеога олишди. Эртага уйларига қайтганидан сўнг, мана Ўзбекистондаги аҳвол деб, ижтимоий тармоқларда роса муҳокама қилишса керак”.

Озодлик 4 октябр куни айнан шу АЁҚШда япониялик сайёҳларнинг икки соат қолиб кетгани ҳақида ёзган эди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда бу ҳолатга муносабат билдириб, бунда АЁҚШ раҳбарларининг ўзларини айблади:

“Ўзбекистон ёқилғини хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан, АЁҚШ ларга сотишда бозор муносабатларига амал қилади. Ҳозирги пайтда ушбу дизель ёқилғисини сотиш биржа савдолари орқали амалга оширилади. Бунда бозор тамойилига амал қилинади – биржадаги нарх ҳақиқий эҳтиёжни кўрсатади. Дотацияланган тақсимот даври тугамоқда. Демак, АЁҚШ мутлақо мустақил хўжалик юритувчи субъект, айни пайтда тижорий субъект сифатида мижозга ўз вақтида (яъни – дарҳол) ёқилғи сотиш ва натижада қанча фойда олиш масаласини ўзи ҳал қилади”.

АЁҚШда сайёҳлар автобуси учун қўлбола усулда цистернадан солярка олинмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:18 0:00
Бевосита линк

АЁҚШ бошлиғи Ислом Изомов вазирликнинг бу жавобини кулгули деб атайди:

Тушуняпсизми, бизни дизел ёнилғиси сотиб олиш учун биржага киргани қўйишмайди.


“Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 57-қарорига кўра, хусусий АЁҚШлар биржадан дизел ёнилғиси ва 80 маркали бензин сотиб олиши мумкин эмас. Тушуняпсизми, бизни дизел ёнилғиси сотиб олиш учун биржага киргани қўйишмайди. Бизга фақат нефтебаза беради. Энергетика вазирлиги шуни билмасмикин? Билади, жуда яхши билади. Лекин қўлидан ҳеч нарса келмайди, шунақа чалкаш жавоблар билан ҳаммани чалғитмоқчи бўлади”

Ислом Изомов ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон президентига қилган мурожаатида, бу соҳага эътибор беришини, акс ҳолда хорижий сайёҳларнинг кулгусига қолиб кетиш мумкинлигини айтади.

Косон туманидаги “Файзулло қутлуғ қадам” МЧЖ раҳбари Ислом Изомовнинг президентга мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:29 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG