Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:29

Сардоба: Жабрланганларга уй беришда коррупциядан шикоят қилган йигит 7 суткага қамалди(ВИДЕО)


Сув тошқинидан жабр кўрган аҳоли вакиллари расмийларни тингламоқда
Сув тошқинидан жабр кўрган аҳоли вакиллари расмийларни тингламоқда

Сирдарё вилоятида Сардоба тошқинида бошпанасиз қолгани ортидан уй-жой талаб қилган оқолтинлик 34 яшар йигит ҳибсга олинди.

Ҳибс арафасида у тошқин жабрдийдаларига аталган уй-жойлар ноқонуний равишда айрим шахсларга бериб юборилаётганига оид фактлардан иборат шикояти рад этилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқатганди.

Сардоба тошқинидан азият чекканлар кейинги пайтларда, маҳаллий раҳбарлар моддий ёрдам ва уй-жой талаб қилиб бораётганларга ҳибсга олиш билан таҳдид қилаётганини айтмоқда.

Сирдарёлик фаолларга кўра, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари шикоятчиларни “майда безорилик” ёки “ҳокимият вакилига бўйсунмаслик”да айблаб 3 – 7 суткага ҳибсга олмоқда, ҳозирга келиб камида 3 одам қамалгани қайд этилган.


Оқолтин туманида яшашини айтган ва ўзини Муроджон Мамарайимов, деб таништирган сирдарёликнинг видеомурожаати тармоқларда 7 январь куни тарқалганди.

14 январь куни Озодликнинг аниқлашича, ана шу видеомурожаатдан сўнг Мамарайимов қўлга олинган ва ўша куниёқ 7 суткага ҳибс қилинган.

Тармоқда тарқалган видеода сирдарёлик йигит, уй-жой талаб қилиб борганида Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасига қабул қилинмаганини айтади.

Шунингдек, у Сардоба тошқинида уйини йўқотганлар қолиб, зарар кўрмаган шахсларга ноқонуний равишда уй ва пул берилганига оид фактларга эгалиги, ҳокимият вакиллари бу фактларни инкор қилиб, уларнинг “оғзини ёпишга” уринганини даъво қилади.

Сардоба тошқинида уйига зарар етган оқолтинлик йигит мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00

Озодлик Мамарайимовнинг оиласи билан боғланди, улар Озодликка маълумот беришдан қатъиян бош тортди.

Бу йигит тақдири ҳақида Озодликка хабар қилган оқолтинлик аёлнинг айтишича, Мамарайимовнинг оиласи 7 январдан бери қўрқув ичида яшаяпти:

“Ҳозир Муроджон ҳибсда ётибди. Эшитишимизга қараганда, Оқолтин туман ҳокими ўринбосари Алишер Ибодуллаев унинг устидан арз қилган экан. Оиласи жуда қўрқиб қолган, мен маҳалласига бордим. Онаси ҳам, опаси ҳам жуда қўрқиб индамайгина юрибди, қаматиб юборишмасин, деб”, - деди исми сир сақланиши шарти билан Озодликка маълумот берган сирдарёлик аёл.

Ўтган йилнинг 1 майида Сардоба сув омборидаги тўғон ўпирилиши натижасида келган тошқинда бу аёлнинг уйига ҳам жиддий шикаст етган. Айтишича, унинг зарари тўлиқ қопланган ва ҳукуматга ҳеч бир эътирози йўқ.

Озодлик Мамарайимовнинг ҳибсга олиниши борасида Оқолтин туман ИИБ ва Сирдарё вилояти ИИБдан маълумот ололмади. Оқолтин туман ҳокими ўринбосари Алишер Ибодуллаев ҳам телефон қўнғироқларига жавоб бермади.

Сирдарёлик блогер Хайрулло Қиличевнинг аниқлашича, Мамарайимов уй-жой талаб қилиб юрган пайтда ҳибсга олинган илк сирдарёлик эмас. Блогер бундай мурожаатчиларидан камида 2 нафарини билишини айтди.

Озодлик қамалганлардан бири - Тошкентга арз қилиб борган ва тинимсиз мурожаатлари ортидан 7 суткалик маъмурий қамоққа ҳукм қилинган сардобалик Ихтиёр Очилдиев билан гаплашди.

Очилдиевнинг айтишича, сув тошқинида уйи оқиб кетган онаси учун 40 миллион сўмлик ёрдам пулини талаб қилиб, турли ташкилотларга югуриб юрган кезда қамалган.

"Ўтган йилнинг ноябрида мени участка нозири чақириб: "Маҳалла котибаси устингиздан шикоят қилди, ҳақорат қилибсиз", деди. Кейин тушунтириш хати ёздириб, тезда суд қилиб, 7 суткага қамашди. Уйга ёки бирорта ёрдам берадиган танишимга телефон қилишимга ҳам рухсат беришмади, телефонни олиб қўйишди. Уйдагилар бир кун мени роса қидирган", деди Очилдиев.

Айтишича, у 7 сутка ҳибсда тўлиқ ўтирган ва чиққач, ҳибсга олинганию суд қилинганига оид ҳеч қандай ҳужжат берилмасдан, уйига қайтарилган.

Сардобадаги сув тошқинида уйсиз қолган 50 дан ортиқ одам ўтган йилнинг 30 ноябрида ҳукумат ваъда қилган уй ва ёрдам пулини сўраб Тошкентга, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов қабулига борганди.

Сардоба тумани, "Дўстлик" маҳалласидан бўлган​ аризачилар талаби қондирилмагач, Дўрмондаги Президент қароргоҳига юриш қилган. И. Очилдиев ана шу арзчилар сафида бўлган.

2020 йилда Ўзбекистонни ларзага солган 5 воқеа
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:12 0:00

Уйлари вайрон бўлган ўнлаб сардобалик, ҳукумат ажратган 40 миллион сўмлик ёрдам пули ва янги уй берилмагани даъвоси билан бунга қадар Тошкентга 6 марта юриш қилганди.

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида рўй берган техноген фалокат оқибатида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги минглаб аҳоли уйларини сув ювиб кетиб, бошпанасиз қолган эди.​

Расмий маълумотларга кўра, жами 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган, 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган.

28 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида "Сардоба иши" бўйича 17 киши устидан ёпиқ маҳкама жараёни бошланган.

Айблов хулосасида ўтган йил 1 май куни Сардоба сув омборида юз берган фожиа доирасида жами 45 миллиард сўмлик (тақрибан 4 миллион 280 минг АҚШ доллари-таҳр.) зарар аниқлангани ва бунинг бир қисми ундирилгани айтилган.

Ўзбекистон Олий суди Сардоба фожиаси юзасидан "жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқлиги" боис ёпиқ ўтаётганини билдирган.

Аммо судланувчиларнинг яқинлари тергов ва маҳкамага асосан, сув тўғони қурилишида қатнашган ёрдамчи пудратчи ширкатлар раҳбарлари тортилгани, асосий айбдорлар эса дахлсиз қолаётганини айтишган.

XS
SM
MD
LG