Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:52

“ҚВПларда санитаркалар қисқартирилди, энди уларнинг ишини ким қилади?”


Наманган вилоят, Мингбулоқ туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тиббиёт ҳамшираларидан бирининг арз қилишича, бир йил аввал қишлоқ врачлик пунктларида ташкил қилинган тез тиббий ёрдам марказларининг санитарка, диспетчер, дори тахловчи штатлари қисқартириб ташланди.

Бунинг оқибатида, дейди тингловчи, бор-йўғи 500 минг сўм маош олиб ишлайдиган ўнлаб ходимлар ишсиз қолди:

“Майли, дори тахловчининг ишини ўзимиз эплармиз. Лекин, келган беморга ким қарайди? Беморлар қусиши мумкин, қонаши мумкин. Санитаркалар ҳамма жойнинг озодалигини сақлаш билан бирга, беморларга ҳам ёрдам кўрсатарди. Диспетчер эса шошилинч қўнғироқларни қабул қиларди. Тасаввур қилинг, масалан, биз чақириқ билан қишлоққа чиқиб кетганмиз, марказда ҳеч ким қолмаган, қўнғироқларга ким жавоб беради? Оғир касал бўлса-чи? Нимага бу марказларни ташкил қилишдию, энди нега керакли штатларни қисқартиришяпти, тушунмай қолдик...”

“Санитаркаларни қисқартириб ташлашди, энди уларнинг ишини ким қилади?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:20 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG