Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:39

Самарқандда шампан виноси: Французларнинг 120 йил олдин Марказий Осиёга экспедицияси


Шарл Нуэт/Пеллиот миссиясининг Марказий Осиёда олинган фотосуратлари каталоги
Шарл Нуэт/Пеллиот миссиясининг Марказий Осиёда олинган фотосуратлари каталоги

Француз тадқиқотчиси Пол Пеллиот 1906 йилда Россия ва Ўрта Осиё бўйлаб бир йиллик экспедицияни бошлайди.

Экспедиция қуроллар, консерваланган гўшт, чодирлар, 25 шиша Косте-Фолшер шампани ва 30 литр коньяк билан йўлга чиқади.

Пол Пеллиот (1878-1945)
Пол Пеллиот (1878-1945)

Франциянинг Марказий Осиёга экспедицияси Ғарбнинг “Россия ва Хитой Туркистони”га уюштирилган экспедициялари ортидан амалга оширилди. Мазкур экспедициялар бир вақтлар ўз даврида гуллаб-яшнаган қадимги хонликлар ва маданиятларнинг бебаҳо экспонатларини Европага олиб кетилишига сабаб бўлди.

Пеллиотнинг миссияси фотограф Шарль Нуэт томонидан саёҳат давомида олинган ажойиб тасвирлар билан янада аҳамиятлидир. 1500 дан ортиқ фотосуратлар яқинда Париждаги Гимет Осиё санъати музейи томонидан интернетда оммага тақдим этилди.

Қуйида ўзгаришлар ёқасида турган Марказий Осиё ва Россия империяси ҳақидаги тасаввурларни уйғотувчи энг ҳайратланарли фотосуратлар келтирилган.

Москва вокзалининг ташқарисида йўловчиларни кутаётган фойтунлар
Москва вокзалининг ташқарисида йўловчиларни кутаётган фойтунлар

Россия империяси кўмаги билан француз экспедицияси 1906 йил июль ойида Москвадан Самарқандга, бугунги Ўзбекистонга йўл олади.

Манчжуриядан қайтиб келган рус қўшинлари. 1906 йил июнь
Манчжуриядан қайтиб келган рус қўшинлари. 1906 йил июнь

Ўша пайтларда Россия империяси 1905 йилги инқилоб ва Япония билан урушдан сўнг сиёсий қўзғолонлар бўҳронида эди.

Тошкентда чўмилаётган маҳаллий аҳоли. Франция экспедициясининг икки номаълум аъзоси (ўнгда) манзарани томоша қилмоқда.
Тошкентда чўмилаётган маҳаллий аҳоли. Франция экспедициясининг икки номаълум аъзоси (ўнгда) манзарани томоша қилмоқда.

Француз экспедицияси Ўзбекистонни тадқиқ қилганидан сўнг, тонналаб жиҳозлари ва анжомларини божхонадан ўтказиш учун қарийб бир ой кутди. Шундан кейин шарққа ҳозирги Қирғизистон томон йўл олди.

Самарқанднинг тарихий маркази Регистон майдонининг бозор расталари билан тўла нодир манзараси. Арк тепасида Шердор мадрасасининг иккита рамзий шер боши тасвирланган.
Самарқанднинг тарихий маркази Регистон майдонининг бозор расталари билан тўла нодир манзараси. Арк тепасида Шердор мадрасасининг иккита рамзий шер боши тасвирланган.

Пеллиот Марказий Осиёни “Марказий Африкадан кам бўлмаган чуқур сирли” минтақа дея таърифлаган. “Россия минтақани эгаллаганидан” кейин Ғарб тадқиқотчилари тадқиқ қилиши учун йўл очилган.

Экспедиция ҳозирги Ўзбекистонга келганидан сўнг олинган сурат. “Кекса тентак, Тошкент” сарлавҳаси экспедиция гуруҳининг айрим маҳаллий аҳолига нисбатан нафратига ишора қилади.
Экспедиция ҳозирги Ўзбекистонга келганидан сўнг олинган сурат. “Кекса тентак, Тошкент” сарлавҳаси экспедиция гуруҳининг айрим маҳаллий аҳолига нисбатан нафратига ишора қилади.
Тошкентлик мана бу одам портретига “Моховлар” деб ёзилган.
Тошкентлик мана бу одам портретига “Моховлар” деб ёзилган.

Пеллиот экспедицияга лингвист бўлгани учун ҳам раҳбар қилиб тайинланган. У инглиз, рус, турк ва хитой тилларини билган.

Самарқанд марказий қисмининг Шердор мадрасаси тепасидан кўриниши.
Самарқанд марказий қисмининг Шердор мадрасаси тепасидан кўриниши.

Пеллиот экспедициясидан олдин Париж ва Санкт-Петербург ўртасида юқори даражадаги музокаралар ўтказилади.

Экспедиция Ўшдаги лагерда маҳаллий вакиллар билан учрашувда.
Экспедиция Ўшдаги лагерда маҳаллий вакиллар билан учрашувда.

Экспедицияни қўллаб-қувватлаш ва Россия назоратидаги ҳудудга кириш эвазига Россия Пеллиотдан (ўнгда, юқорида ўтирган) Хитой назорати остидаги минтақалардан разведка маълумотларини йиғиш учун жосус сифатида ўша пайтда Россия армиясининг ёш полковниги Карл Густаф Эмил Маннерхаймни (камеранинг орқа томонида) ўзи билан олиб кетишни талаб қилади.

Самарқандда экспедицияга Россия томонидан тайинланган беш казакдан иборат қуролли эскорт ҳамроҳлик қилади.
Самарқандда экспедицияга Россия томонидан тайинланган беш казакдан иборат қуролли эскорт ҳамроҳлик қилади.

Пеллиот қуролли қўриқчиларни яхши қабул қилади.

“Бу казаклар яхши ният билан келишди”, деб ёзади у. Ҳатто саргузаштларга чанқоқ офицерлардан бири, ўз ҳисобидан экспедицияга қўшилишни хоҳлади", деб ёзган Пеллиот.

Ўшдаги кўча, орқа фонда Сулаймон тоғи
Ўшдаги кўча, орқа фонда Сулаймон тоғи

Экспедиция дастлаб янги археологик кашфиётлар бўйича ўз мақсадларига эриша олмайди.

Пеллиот бир ҳамкасбига шундай деб ёзади: “Мен сизга шуни айтишим мумкинки, биз бу ерда ҳеч қандай шов-шувли кашфиёт қилмадик. Биздан олдин жуда кўп одамлар келган, японлар, немислар, руслар топиш осон бўлган ҳамма нарсани топиб бўлишган”

Ҳозирги Қирғизистон тоғларида тўй пайтидаги келиннинг сурати
Ҳозирги Қирғизистон тоғларида тўй пайтидаги келиннинг сурати
Ўтов ёнида тўй базми
Ўтов ёнида тўй базми
Ўшда тақачи отга тақа урмоқда.
Ўшда тақачи отга тақа урмоқда.

Экспедиция бугунги Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларида бир неча ой бўлиб, 1906 йил охирида Хитойга жўнаб кетади.

Экспедиция аъзолари Хитой ғарби, Қашғарда.
Экспедиция аъзолари Хитой ғарби, Қашғарда.
Хитойда фаллик ва свастика тасвирланган тошлар.
Хитойда фаллик ва свастика тасвирланган тошлар.
Экспедицияга ҳамроҳ бўлган казаклардан бири, Илязов (ўртада), Хитойда мусиқий кечада.
Экспедицияга ҳамроҳ бўлган казаклардан бири, Илязов (ўртада), Хитойда мусиқий кечада.

Экспедиция Хитойда янги топилмалар кашф қила бошлади. Хитойда қадимги Буддавийлик маданияти қолдиқлари ва минглаб хитой қўлёзмалари топилди. Бу экспедициянинг асосий кашфиёти бўлди.

Хитойнинг Шинжон вилоятидаги Буддавийлик даврини акс эттирувчи ҳайкалчалар
Хитойнинг Шинжон вилоятидаги Буддавийлик даврини акс эттирувчи ҳайкалчалар
Бир пайтлар саройни безаб турган ҳайкаллар
Бир пайтлар саройни безаб турган ҳайкаллар
Экспедиция томонидан Парижга олиб келинган осори-атиқалар
Экспедиция томонидан Парижга олиб келинган осори-атиқалар

Экспедиция муваффақиятли бўлди. Пеллиот Хитой ва Марказий Осиё бўйича дунёдаги энг машҳур мутахассислардан бирига айланди.

Экспедиция тугаганидан кўп ўтмай, фотограф Шарль Нуэтт 41 ёшида сил касалидан вафот этди.

Форум

XS
SM
MD
LG