Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:45

"Ниқоблар ечилди". Нима учун Владимир шаҳрида чекистларни реклама қилишмоқда?


"Улар ЧКда хизмат қилишганди". Владимир шаҳридаги бекатга осиб қўйилган реклама плакати
"Улар ЧКда хизмат қилишганди". Владимир шаҳридаги бекатга осиб қўйилган реклама плакати

"Парнас" сиёсий ҳаракатининг Владимир шаҳридаги координатори ҳамда "Томикс-ТВ" муҳаррири Анна Галинкина маҳаллий автобус бекатларида Сталин давридаги махфий полиция зобитлари олқишланган плакатларни кўриб, даҳшатга тушди.

Унинг отаси Зиновий Галинкин Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин "анти-совет пропаганда" билан шуғулланишда айбланиб, Гуллагга юборилган.

Шунинг учун ҳам, Галинкина президенти Владимир Путин етакчилигида ўз оила аъзоларини азоблаган шахслар оқланаётганидан мамнун эмас.

- Бекатлардаги бу стендлар путин режими "мушкул 90-йиллар" эмас, балки Совет давр вориси экани, ўша пайтда туғилганини яна бир бор тасдиқлайди. Бугун бу нарса очиқ-ойдин, ниқоблар ечиб ташланди, десак бўлади. Совет чекистларининг амалдаги ворислари ўз аждодлари қўл урган жиноятлар одамлар хотирасидан кўтарилмаслиги учун курашаётган шахслардан очиқчасига ўч олмоқда, - деди Галинкина.

Путин ва унинг яқин маслаҳатчилари совет КГБси ветеранларидир.

Путин ҳокимият тепасига келганидан бери ўтган йигирма йил давомида Россияда Совет диктатори Иосиф Сталин сиймоси ижобий тасвирланиб, унинг ўз халқига қарши қўл урган жиноятларини кичрайтириш уринишлари кузатилиб келинади.

Владимир шаҳридаги плакат кампаниясини Федерал Хавфсизлик Хизматининг (ФСБ) маҳаллий музейи уюштирган бўлиб, кампания доирасида тайёрланган плакатарларда Совет хавфсизлик хизматларида ишлаган ходимларнинг қисқа биографияси келтирилган.

Бу плакатларда “Улар ЧКда хизмат қилган” шиорини кўриш мумкин.

“ЧК” қисқартмаси русча “Чрезвычайная комиссия” сўзларидан олинган бўлиб, “Фавқулодда комиссия” деган маънони билдиради.

Контрреволюция ва саботажга қарши бутунроссия фавқулодда комиссияси 1917 йилда тузилган

“Чекист” сўзининг келиб чиқиши ҳам ушбу қисқартма билан боғлиқ.

Совет даврида хавфсизлик хизматларида, жумладан, Сталин даврида НКВДда ва кейинчалик КГБда ишлаган ҳар қандай шахсни “чекист” деб аташган.

Владимирда ҳар йили ўтказиладиган кампания жорий ойда якунланди.

30 октябрда Россия бўйлаб сиёсий қатағонларда ҳалок бўлган миллионлаб шахс хотирланмоқда.

Владимир шаҳри мэрияси матбуот котиби Александр Карпилович бекатлардаги рекламаларга ФХХнинг Владимирдаги музейи буюртма берганини айтди.

Мазкур кампания шаҳарда 2013 йилдан бери маҳаллий халқ эътирозисиз ўтказилиб келинади.

Бу йилги кампания давомида хавфсизлик хизматлари Иккинчи жаҳон уруши ва уруш тугаганидан кейинги йилларда ўтказган амалиётларга бағишланди.

НКВД зобитлари хоинликда айбланган шахсларни ва дезертирларни қўлга олиб, аёвсизлик билан жазолаган. Бу амалиётларга “СМЕРШ” номи берилган.

“СМЕРШ” зобитлари, шунингдек, урушдан кейин СССРга қайтган уруш асирларини "фильтрдан ўтказиш" ва уларни меҳнат лагерларига юбориш билан шуғулланган.

Плакатларда тасвирларнинг шахсларнинг бири генерал лейтенант Яков Едурнов бўлиб, рекламада у уруш ва уруш тугаганидан кейинги йилларда украин миллатчиларига қарши курашгани айтилади.

Қисқа биографияда Едурнов 1919 йилдан 1953 йилгача чекист бўлиб ишлагани айтиб ўтилмаган.

Кампания давомида агентларнинг уруш йилларидаги фаолиятига урғу берилганига Владимир шаҳри турғунлари турли муносабат билдирди.

Айримлар бу агентлар чиндан ватан учун хизмат қилганини айтса, бошқалар олқишланаётган шахсларнинг барча фаолияти ёритилиши кераклигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG