Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:55

"Илгари бунинг акси эди". Россиялик амалдорлар, бизнесменлар ва яқинлари қирғиз паспортини олмоқда


Қирғизистон паспорти
Қирғизистон паспорти

2022 йилда юзлаб россияликлар қирғиз паспорти олишди – Россияда Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролигига киришга кўмаклашувчи хусусий фирмалар ишламоқда. Россия армияси ўтган йили Украинага бостириб кирганидан сўнг юз минглаб россияликлар мамлакатдан қочиб кетишди, уларнинг аксари собиқ СССР республикаларига кўчиб ўтган.

Қирғиз паспорти россияликларни – Украинага босқин бошлагани ортидан яккамоховга айланиб қолган мамлакатдан бош олиб кетиш имконияти ўлароқ қизиқтиради.

Россия хусусий фирмалари ҳам Қирғизистон фуқароси паспортини айни маънода – Ғарб мамлакатларида таълим олиш ва яшаш воситаси, дея реклама қилишмоқда.

Ўтган йилнинг февралидан бери юз минглаб россияликлар урушнинг иқтисодий оқибатлари ва аскарликка олиниш эҳтимолидан чўчиб мамлакатни тарк этишди.

Бадавлат кишилар Бирлашган Араб Амирликлари, Тайланд ва Исроил каби мамлакатларда уй сотиб олиб ва бизнес очиб, бу ерда узоқ муддат истиқомат қилиш учун замин ҳозирлашаётир.

Мобилизациядан қочаётганлар. Мигрантми ё релокант?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:33:07 0:00

Бироқ кўп россияликлар, асосан ўрта қатлам мансублари Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон сингари қўшни давлатларга жўнаб кетишди.

Россиянинг “Откритий мир” ширкати россиялик мижозларига 1500 АҚШ доллари эвазига ва 18 ой ичида қирғиз фуқаролигини олиб бериш хизматини таклиф қилмоқда.

Бундай хусусий фирмалар ёки бошқа каналлар орқали Қирғизистон фуқаролигини олиш учун қанча россиялик ариза бергани маълум эмас.

Аммо Бишкекнинг расмий қайдлари Украинада уруш бошланган 2022 йил февралдан буён қирғиз паспортига талабгор россияликлар сони тўрт баравар ошганини кўрсатаётир.

Қирғиз Республикасининг Аҳолини рўйхатга олиш департаменти маълумотига кўра, 2022 йилнинг январидан сентябрь ойи охирига қадар 1631 нафар Россия фуқароси Қирғизистон фуқаролигига ўтишга ариза берган. Атиги 385 Россия фуқаросидан қирғиз паспортини олишга ариза тушган 2021 йилнинг айни даври билан таққослаганда, ўсиш 400 фоиздан ортиқни ташкил қилмоқда.

Номи зикр этилмиш идора 2021 ва 2022 йилларда мос равишда 226 ва 603 нафар Россия фуқаролари қирғиз ватандошлигига ўтганини билдирган.

Қирғизистон паспортини олганлар орасида этник қирғизлар ҳам бор, руслар ҳам.

Рўйхатда Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Челябинск ва бошқа шаҳарларида туғилган, русча исм-фамилияли одамлар оз эмас.

Улардан айримлари ҳатто давлат мулозими, тадбиркор ёки уларнинг оила аъзолари ўлароқ қайд қилинган.

Moscow Times нашри бир неча манбага таяниб хабар беришича, янги паспорт соҳибларининг исм-фамилия, туғилиш санаси ва жойи каби шахсий маълумотлари Россиянинг айрим давлат мулозимлари ва тадбиркорлари ёки уларнинг оила аъзоларига оид маълумотлар билан бир хил.

Масалан, қирғиз фуқаролигига ўтган россияликлар рўйхатида 1977 йилда Москвада таваллуд топган Наталья Михайловна Баршчевская деган исм мавжуд. Унинг персонал маълумотлари россиялик юрист ва таниқли давлат арбоби Михаил Баршчевскийнинг тўнғич қизи маълумотлари билан бир хил.

Рўйхатдаги яна бир киши 1962 йилда Москвада туғилган Дмитрий Зеленин экан. Тверь вилояти собиқ губернаторининг исм-фамилияси ҳам айнан шунақа, у ҳам худди ўша йили Россия пойтахтида дунёга келган.

Бишкекда туғилган ва ўтган йили қирғиз фуқаролигига кирган ака-ука Александр Валерьевич (35 ёш) ва Михаил Валерьевич (45 ёш) Задоринларнинг шахсий маълумотлари россиялик бизнесмен Валерий Задорин ўғилларининг шахсий маълумотларидан фарқ қилмайди. Задорин билан ўғиллари ҳам Бишкекда туғилишган, кейинчалик Россияга кўчиб кетишган.

180 даражага бурилиш

Хабарларга кўра, 2022 йилда Қирғизистонга қарийб 30 минг россиялик келган – бу Россия Федерацияси фуқароларининг мазкур мамлакатга сўнгги бир неча ўн йилдаги энг катта миграциясидир. Москва билан Бишкек Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари сифатида қалин сиёсий ва иқтисодий алоқаларга эга.

Россияда юз минглаб қирғиз меҳнат мигрантлари яшайди ва ишлайди, мамлакатда сон-саноқсиз оилалар мигрантлардан келадиган пул ҳисобига кун кечирмоқда.

Қирғизистон ва Россия ўртасида қўш фуқароликка доир шартнома йўқ, аммо иккала мамлакатда ҳам қонунчилик фуқароларга бир неча фуқароликка эга бўлишга изн беради.

Қирғизистонга қўшни Тожикистон 1990-йиллардаёқ Россия билан қўш фуқаролик тўғрисида битим имзолаган эди. Москва демографик инқироздан қутулиш учун собиқ совет республикаларидан келганларга фуқароликни бериш тартибини соддалаштириши ортидан сўнгги йилларда минглаб тожиклар Россия паспортини олишди.

Украинада уруш бошланганидан сўнг россияликлар тожик паспортига талабгор бўлишяптими, йўқми – билмаймиз.

Аммо, Москвадан тахминан 1500 чақирим жануби-шарқда – Оренбург вилоятида яшовчи Сатторовлар оиласи ҳам Тожикистон, ҳам Россия фуқароси бўлмиш кўплаб тожиклар “бир вақтлар деярли кераксиз матоҳ бўлган тожик паспорти”ни қадрлай бошлаганини айтади.

Сатторовлар 1990-йилларда биринчилар сафида иш излаб Россияга келишган, лекин 2016 йилга довур Россия фуқаролигига ўта олишмаган экан.

“Биз Россия паспортини ҳамиша қадрлар эдик, чунки у билан Россияда яшаш ва ишлаш, давлатдан нафақа олиш ва чет элга чиқиш осон эди. Бироқ уруш бошланганидан сўнг ҳамма нарса ўзгарди”, дейди беш жондан иборат оила бошлиғи Ахтам Сатторов Озодлик билан суҳбатда.

Январда оиланинг 16 яшар ўғли муддати ўтган тожик паспортини янгилаб олди. Йигитча икки йилдан сўнг чақирув ёшига етади.

Сатторов ҳам бошида кўпчиликка ўхшаб “махсус ҳарбий амалиёт” узоғи билан бир неча ой давом этади ва Россиянинг ғалабаси билан якун топади, деб ўйлаган экан.

“Аммо урушнинг охири кўринмаяпти. Ўғлимда вазият тақазо қилганида Россияни буткул тарк этиш имконияти бўлишини истайман”, дейди у.

Россияга келган илк йилларида Сатторовлар бир маҳаллий тадбиркор билан иноқ бўлиб олишган экан. Тадбиркор уларга иш топиб берибди, оёққа туриб олишларига кўмаклашибди. Сатторовлар у билан алоқаларини сақлаб қолишган.

“Яқинда у Тожикистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа давлат паспортини олишни ўйлаб юрганини айтди. Ақл бовар қилмайди: қўлида бир қанча одам ишлайдиган Россия фуқароси биздан тожик паспорти олиш йўл-йўриқларини сўраса-я! Илгари тамом тескариси эди”, дея ажабланади Ахтам Сатторов.

Форум

XS
SM
MD
LG