Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:51

Ҳарбий эксперт: Талвасага тушган Россия каттароқ ҳудудларни босиб олишга сўнгги бор уринмоқда


Украина шарқидаги рус танклари.
Украина шарқидаги рус танклари.

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланган 24 февраль санасидан бери Россия Мудофаа вазирлиги фақат бир марта талафотлар ҳақида маълумот бериб, 498 аскари ўлганини ва 1600 нафар аскар яраланганини тасдиқлади. Аммо талафотлари аслида бундан кўпроқлигини қатъиян инкор этиб келмоқда.

Украина расмийлари Россия армияси талафотлари хусусида тамом бошқа рақамларни келтиришади: улардаги маълумотга кўра, бутун уруш мобайнида Россия ўлганлар, ярадорлар ва асир олинганлар билан бирга жами 12 минг аскаридан айрилган.

Айни пайтда РФ президенти Владимир Путин муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳам, захирадагилар ҳам Украинадаги “амалиёт”га жалб этилмаганини ва жалб этилмаслигини сўнгги бир неча кун ичида иккинчи бор айтди.

Путиннинг “муддатли хизматни ўтаётган ҳарбийлар Украинадаги жангларда қатнашмаяпти”, деган гапига ишонса бўладими? РФ қўшинларининг Украина урушидаги талафотлари аслида қанча, мамлакатнинг одам ресурслари ва моддий захиралари яна қанчага етиши мумкин? Украинанинг собиқ мудофаа вазири ўринбосари, ҳарбий эксперт Леонид Поляков “Настояшчее время” эфирида ана шу саволларга жавоб берди.

– Путин муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар Украинадаги урушда иштирок этмаётганини, иштирок этмаслигини айтмоқда. Унга ишонса бўладими?

– Путинга ишониш – ўзингга нисбатан беҳурматликдир, биз бунга ишонч ҳосил қилганмиз. У нуқул ёлғон гапиради. Мантиқ ва ақл эмас, аллақандай афсоналар бошқаради уни. Ҳозирги вазият Путиннинг ўз афсоналари қурбони бўлганини англатади.

Россиялик муддатли ҳарбий хизматчиларга келсак, улардан қанчаси асирга тушганидан сўнг ўзлари тан олди: ўтган йилнинг декабрида уларни машқларда қатнашиш учун Украина чегараларига яқин ҳудудларга жўнатишган экан. Улар бутун қишни далаларга тикилган чодирларда ўтказишган, ҳолдан тойишган. Улар шартнома имзолашга мажбур этилганликларини ёки ўрниларига бошқалар қўл қўйганини айтишяпти. Қисқаси, Россия юридик жиҳатдан исталган баҳона билан ўзини оқлаши мумкин, аммо Украинага жўнатилган аскарлар орасида муддатли ҳарбий хизматчилар ҳақиқатан кўп.

Украинанинг собиқ мудофаа вазири ўринбосари,ҳарбий эксперт Леонид Поляков
Украинанинг собиқ мудофаа вазири ўринбосари,ҳарбий эксперт Леонид Поляков

– Пентагон маълумотига кўра, Россия жанговар кучларининг қарийб 100 фоизи Украинадаги урушда қўлланиб бўлган. Сиздан буни оддий одамлар тилига ўгириб беришингизни сўрамоқчимиз: “жанговар кучларнинг қарийб 100 фоизи” нима дегани? Ва шахсан сиз Пентагоннинг фикрига қўшиласизми?

– Мен ушбу баёнотни оригиналда ўқиганим йўқ. Бу ерда, афтидан, Россия Украина чегаралари яқинида, Қримда ва Беларусда 200 минггача аскар тўплагани назарда тутиляпти (бу рақамлар расман тасдиқланганича йўқ – “НВ” изоҳи). Айни пайтгача салкам 150 минг ҳарбий Украинага киритилган, балки бундан ҳам кўпроқдир. Шунинг тахминан учдан бири бой берилди – ўлдирилди, ярадор бўлди, дараксиз кетди ёки асир тушди (бу маълумот ҳам ҳозирча расман тасдиқланмаган – “НВ”). Хуллас, яна қанчадир аскар Украинага ташланиши мумкин, лекин бу унчалик муҳим эмас, чунки ишғол учун тўпланган асосий кучлар аллақачон киритилган.

Менимча, баъзи қисмларни ушлаб туришибди. Масалан, январь ойида ва февраль бошларида Украина чегаралари атрофида ўтказилган “машқлар” тасвирларига эътибор берсангиз, БМП-3 пиёдалар машиналари акс этган кадрларни кўрасиз. Бу энг сўнгги ҳарбий ишланмалардан бири: гарчи Совет Иттифоқи даврида яратилган бўлса-да, Россия қуролли кучларига энди-энди етказиб берилмоқда. Бу БМПларнинг иккита тўпи бор: бири 100 мм калибрли, иккинчиси 30 мм калибрли “автоматик” қурол. Украинада мен уларни ҳали учратмадим.

Бу нима дегани? Билишимча, бунақа БМПлар Ельня шаҳри (Россия) яқинида жойлашган 1-танк армияси ихтиёрида. Демак, уларни Украинага ҳали киритишмаган ёки чекланган миқдорда бўлгани учун умуман киритишмоқчи эмас.

Тўғри, Россия Қримдан ёки мамлакат ичкарисидан яна 20-30 минг аскарни олиб кела олади. Балки, Узоқ Шарқ, Марказий Осиё, Сибирь ва Кавказдаги қўшинлардан йиғиб олишар. Аммо уларни аввалбошдан урушга жалб қилиш режаланмаганлиги сабабли бу жараён узоққа чўзилади. Қолаверса, бу аскарларнинг Украинада урушда қатнашишни жуда ҳам хоҳлайди, дейин қийин. Қисқаси, қўшимча куч тўплаб келиш осон эмас.

Шу боис ҳам биз Россиянинг жон талвасасида Украинага мумкин қадар чуқурроқ киришга, иложи борича кўпроқ ҳудудларни босиб олишга ҳаракат қилаётганини кузатмоқдамиз. Улар энди фавқулодда хавф туғдира олишмайди, чунки ҳаммасининг жойи белгили, ҳаракатлари назоратда ва бирин-кетин йўқ қилиняпти.

– Россия ҳарбийлари Украина ҳудудига жуда чуқур кира олмайди, деб ўйлайсизми?

– Биз уларни тўхтата олишимизни, олға силжигани қўймаслигимизни тушуниб етишди, мен шуни назарда тутяпман. Музокараларда тиллари устунроқ бўлиши, ушбу босқин оқибатлари устида савдолашишга кўпроқ имконият қолиши учун улар иложи борича кўпроқ ҳудудни босиб олишмоқчи. Шу билан бирга, Харьков, Чернигов, Суми ва бошқа қатор шаҳарларни вайрон қилиш билан “қаршилик кўрсатишга журъат этган” украинлардан қасос олишмоқда. Яъни биз сиз билан типик Россия стратегиясига гувоҳ бўляпмиз – “душман таслим бўлмаётган экан, ундан ўч олиш ва мумкин қадар кўпроқ зарар етказиш керак”, деган стратегияга.

Тахминимча, яқин ҳафта мобайнида биз душманни секин-аста орқага суришни бошлаймиз – Харьков бўсағасида улар аллақачон чекинмоқда. Ёки, Николаев яқинида бўлганидек, қириб ташлаймиз.

Украинага босқин: 14-кун | Рус қўшини тинч аҳолини бомбаламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:51 0:00

– АҚШ разведкасига кўра, Россия ҳозирда Украинада ўз тарафидан урушга ташлаш учун Сурияда жангариларни ёлламоқда. Украина армияси томонида эса бутун бошли чет эл легиони тузиляпти. Украинани ҳимоя қилиш учун кўнгилли бўлиб келган ажнабийлар билан ёлланма сурияликлар урушда бурилиш ясай олишармикан? Ва бу бурилиш кимнинг фойдасига бўлади?

– Сурияликлар урушга ёлланаётгани ҳақида хабар Россия ичидаги аудитория учун тарқатилган бўлиши мумкин. Гўё, Россияга хайрихоҳлар ҳам бор, деган мужда бериш мақсадида. Ҳарбий нуқтаи назардан эса, бу жуда кулгили. Сурияданми, бошқа ерданми келадиган, ҳатто қачон келиши номаълум жангарилар билан биз ташкил қилаётган жанговар бўлинмаларнинг профессионал, ветеран жангчиларини таққослаб бўладими? Ўзларингиз билган беларус ва чеченлардан ташқари, Исроилдан, АҚШдан, Европа мамлакатларидан кўнгиллилар келишмоқда. Агар сурияликлар келишса, шахсан менинг бунга кўзим етмайди, – улар Рамзан Қодировнинг шотирлари каби, шу ерда ўлим топишади. Қодировчилардан кўпини йўқ қилдик, қолганини ҳам йўқ қиламиз – Гостомелда, Бучада, Ворзель ва Ирпендаги хунрезликлари учун ҳаммаси товон тўлайди.

XS
SM
MD
LG