Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:25

Путин билан яккама-якка. Санкциялар остида қолган Россияни нима кутмоқда?


Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларига Россиянинг айрим банкларини SWIFT тизимидан ўчириш ва Россия Федерацияси Марказий банки активларини музлатиш таклифи билан мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу таклиф АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Италия ва Канада билан келишилган.

"Россия банкларининг маълум бир қисми SWIFT тизимидан узилади. Бу банклар жаҳон молия тизимидан узилиб қолади, бу эса Россия экспорти ва импортини блоклайди. Биз Россия Марказий банкини фалаж қиламиз, унинг активларини музлатиб қўямиз", - деди Еврокомиссия раҳбари.

27 февраль куни Автрия, Ирландия ва Дания ҳам рус учоқларига осмонини ёпди. Шанба куни Латвия ва Эстония ҳаво ҳудудини Россия учоқлари учун ёпишини эълон қилганди.

“Путин режимининг Украина демократияси ва озодлигига шафқатсиз ҳужумини кечириб бўлмайди. Ғарб Россияни ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий яккалаб қўймоғи лозим”, деб ёзди Эстония бош вазири Кая Каллас “Фейсбук”даги саҳифасида.

Пайшанба куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон “Аэрофлот” авиаширкатига, “Ростех” ва Россия банклари, жумладан ВТБга қарши санкциялар жорий этилганини эълон қилган, бунинг ортидан Росавиация Буюк Британия учоқларининг Россияга парвоз қилишини тақиқлаган эди.

Жума куни Чехия бош вазири Петр Фиала ҳукумат Россия фуқароларига нафақат виза, балки яшаш учун рухсатномалар беришни ҳам вақтинча тўхтатишга қарор қилганини билдирган.

25 февраль куни АҚШ Молия вазири президент Путин, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга жорий этилган санкциялар рўйхатини эълон қилди. Мазкур шахсларнинг АҚШга келиши тақиқланади ҳамда уларнинг активлари музлатилади.

Европа Иттифоқи ҳам Путин ва Лавровнинг активларини музлатди, бироқ уларнинг иттифоқ ҳудудига киришини тақиқламади.ЕИ собиқ президент, ҳозирда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, бош вазир Михаил Мишустин, ички ишлар вазири Владимир Колокольцев, Марказий федерал округдаги президент вакили Игор Шчёголоевга санкция қўллади.

Шунингдек, Россия молия секторига, Россияга нефтни қайта ишлаш ускуналарини, самолётлар ва авиация техникаси учун эҳтиёт қисмлар экспорт қилишга тақиқ қўйди. Россия темир йўллари ва “КамАЗ” каби йирик ширкатлар ҳам санкция рўйхатига киритилди.

Молиявий секторда Россиянинг давлат иштирокидаги иккинчи йирик банки бўлмиш ВТБ ҳамда унинг Россия ва яна саккиз мамлакада жойлашган йигирмата шуъбаси кучли санкцияларга тутилди. “Кучайтирилган санкциялар” корреспондентлик ҳисоблари ёпилишини ва улар билан ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб ҳар қанақа банк амалиётлари ўтказиш тақиқланишини билдиради. Худди шундай санкциялар “Открытие” (“Россия” банкига қарашли), Новикомбанк ва “Совкомбанк”ка ҳам қўлланилган.

Қолаверса, АҚШда 2017 йилда қабул қилинган қонун санкциялар жорий этилган Россия фуқаролари ёки ташкилотлари билан ҳамкорлик қилган учинчи мамлакатлар фуқаролари ва ширкатларига ҳам санкциялар қўллашни мажбурий қилиб қўяди. Бинобарин, бутун Россиянинг халқаро иқтисодий қамал ҳолатида қолиши бу вақт масаласидир.

Бунгача тақрибан бир ой бор. 26 мартга қадар Америка банклари шунчаки транзакцияларни рад этиб, пулларни қайтаради. 26 мартдан кейин эса маблағларни “музлатиш”ни бошлайди. Санкциялар рўйхатига тушган банкларга Россия энерготашувчилари ва муайян хомашё товарлари экспортига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ айрим банк амалиётларини ўтказишга рухсат этилади холос.

Франкфуртда Россиянинг Украинага тажовузига қарши намойиш. 26 февраль, 2022
Франкфуртда Россиянинг Украинага тажовузига қарши намойиш. 26 февраль, 2022

Ҳисобварақларни “музлатиш” эмас, балки амалиётларни рад этиш назарда тутилган “юмшоқ”санкциялар Сбербанкка нисбатан қўлланилди. Молиявий чоралар шу билан чекланмайди. Россиянинг барча йирик акциялар ва облигациялар эмитентларига энди Америка бозори эшиклари ёпилади.

Россия иқтисодиётига энг оғриқли зарбани АҚШ Савдо вазирлиги берди – Россияга Американинг юқори технологик маҳсулотларини экспорт қилиш чекланди. Россияга мудофаа, аэрокосмик ва кемасозлик соҳаларида қўлланиши мумкин бўлган ҳар қандай маҳсулотларни етказиб бериш тақиқлаб қўйилди. Бу яримўтказгичлар, компьютерлар, телекоммуникация жиҳозлари ва ахборот хавфсизлиги жиҳозлари, лазерлар, сенсорлар ва бошқа асбоб-ускуналарни ўз ичига олади.

Канада ҳукумати АҚШдан ҳам ўтиб тушди. У ерда Россиянинг “Сбер” ва ВТБ дохил йирик банклари ҳамда Россия темир йўллари, “Газпром”, “Транснефть” ва АЛРОС каби гигант ширкатлардан ташқари Россия Молия вазирлиги, Марказий банки ва Миллий фаровонлик фонди ҳам санкцияларга йўлиқди.

Россиянинг бош савдо-иқтисодий ҳамкори бўлиб келган Европа томонидан жорий этилган чеклов чоралари эса Россия банк тизимининг 70 фоизини қамраб олади. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россия энергетика секторига қарши чеклов чоралари қўлланишини маълум қилди. Кейинроқ Германия молия вазири мамлакатда Россия банклари фаолияти буткул тақиқланиши ва умуман, Россия билан бизнес қилиш тўхтатилишини эълон қилди.

Санкциялар манзарасида рус рубли кескин қадрсизланмоқда.
Санкциялар манзарасида рус рубли кескин қадрсизланмоқда.

Таҳлилчилар юз бераётган воқеаларни иқтисодий қамал деб аташмоқда. Шу ой бошида Путин Си Цзиньпин билан нималарни келишган бўлмасин, Хитой ширкатлари ва банклари Россияни деб АҚШ санкцияларига йўлиқишни истамаслиги турган гап.

Россия бу қамалнинг илк меваларини татишни бошлади: мамлакатдаги “Рено” автомобил заводи Польша бутловчи қисмлар етказиб беришдан бош тортгани сабабли конвейерларини тўхтатишга мажбур бўлди.

Энг ёмони, устига “темир парда” туширилаётган фақат савдо ёки молия соҳалари эмас. Дунё мамлакатлари бирин-кетин Россия фуқароларига виза беришни тўхтатмоқда, олдинроқ берилган визалар эса бекор қилиняпти.

Россияликлар Путин билан яккама-якка қолишмоқда...

XS
SM
MD
LG