Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:46

Нега президентни сайлаш мумкину ҳокимни сайлаш муаммо?


Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида президент Шавкат Мирзиëевнинг ҳокимлар сайлови борасидаги айтган сўзлари фаол муҳокама қилинмоқда.

19 март куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент "халқ ҳокимларни сайлашга тайёр эмаслиги"ни айтган эди.

“Ҳокимлар ҳам бевосита сайлансин, деган гаплар жуда кўп айтилади. Бундан хабарим бор, ўзим ҳам айтганман вақтида. Лекин бир савол: ҳозир биз ҳокимларни сайлашга тайёрмизми? Битта маҳалла раисини адолатли сайлай олмаймиз-ку. Гуруҳларга бўлиниб олиб, ўз яқинларимиз ёки танишларимизни сайлаймиз. Жамият тайёр бўлмаган муҳитга бундай сайловларни қўйиш хиёнат эмасми? Мен ҳам ҳокимлар сайланишини жуда ҳам хоҳлайман. Аммо кимни сайлаймиз? Лекин мен ишонаман, вақт келиб, албатта, ҳокимларни ҳам сайлаш жараёнига ҳам етиб келамиз”, - деб айтган Шавкат Мирзиёев.

Бундан олдин 2020 йил октябр ойида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳокимлар албатта сайланиши кераклиги, бироқ бу жараён босқичма-босқич, бир неча йил давомида амалга оширилишини айтган эди.

2020 йил 24 сентябрь куни ўтган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлар сайлов йўли билан мансабга келиши лозимлигини яна бир бор таъкидлаган. "Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз", - деган президент.

Нега президентни сайлаш мумкину ҳокимни сайлаш муаммо? Бу савол жавобини Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик. Эшиттиришда собиқ СССР парламенти депутати Пўлат Охунов¸ сиëсатшунос Хуршид Иномжомов¸ “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ҳамда Конимех тумани собиқ ҳокими Исмоил Аспановлар иштирок этди.

Ўзбекистонда ҳокимларни нега халқ сайламайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:24 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG