Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:20

Қурултой: Каримов Россия ва Путинга имон келтирди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан музокарлари сўнгида берилган матбуот анжуманида билдирган гапларини Озодликнинг Қурултой дастурида муҳокама қилдик. Каримов Путиндан деярли беш баробар узунроқ нутқида “Мен Россия ва Путинга ишонаман¸ буни журналистлар қандай талқин қилса қилаверсин” деди. Қурултойда қатнашган журналист Шоҳида Ëқуб бу баëнотни “сиëсий фоҳишабозлик” деб талқин қилди.

Ўзбекистон-Россия муносабатларига оид Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:22 0:00
Бевосита линк

Расмий маълумотларга кўра¸ Ислом Каримов ва Владимир Путин сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этишган.

Айтилишича¸ Владимир Путин Ўзбекистон томонидан ШҲТнинг июнь ойида Тошкентда бўладиган саммити муҳокамасига киритилиши мўлжалланаётган ташаббусларни Россия томони қўллаб-қувватлашини қайд этган.

Ўз навбатида Ислом Каримов “Россиянинг Ўзбекистондаги манфаатларини” эътироф қилди.

Каримовнинг Кремлдаги ваъзи бундан деярли 70 йил олдин шоир Ҳамид Олимжон ёзган мана бу мисраларга ўхшаши дастур мобайнида айтилди

Россия, Россия менинг ватаним,
Мен сенинг ўғлингман, эмасман меҳмон.
Сенинг тупроғингда улғайди таним,
Ҳозирман сен учун бўлмоққа қурбон…

XS
SM
MD
LG