Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:36

Россия 2017 йилда вақтинчалик яшаш рухсатномаси учун квотани камайтирди


Uzbekistan/Russia - Central Asian migrants in the department of the Federal Migration Service of the North Eastern District of Moscow city
Uzbekistan/Russia - Central Asian migrants in the department of the Federal Migration Service of the North Eastern District of Moscow city

Россия ҳукумати 2017 йилда вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП ёки Разрешение на временное проживание.-таҳр.) учун квота миқдорини ўтган йилга қараганда 12 фоизга қисқартирди. Бу ҳақда Россия ҳукумати вазирлар кабинети расмий сайтида эълон қилинди. Вақтинчалик яшаш рухсатномасини олган чет эллик ишлаш рухсатномаси (патент) тўловидан озод этилади ва Россия ватандошлигини олиш учун имтиёзга эга бўлади.

Россия ҳукумати қарори бўйича 2017 йилда мамлакат ҳудудида яшаётган чет эллик ҳамда ватандошликка эга бўлмаган шахсларнинг вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) олишлари учун 110 880 та квота ажратилади.

2016 йилда ушбу квота миқдори 125 900 тани ташкил этган.

Ҳукумат белгилаган ушбу квота, Россия вилоят ва ўлкаларига тақсимланади. Энг кўп Москва вилоятига (8000) энг ками эса Перм вилоятига (1000) ажратилган.

Ҳукумат расмийларига кўра квота тартиби Россияда миграция жараёнини тартибга солишга қаратилган.

Озодлик суҳбатлашган Россиядаги “Муҳожир Меҳнаткашлар Касаба Уюшмаси” раиси Ринат Каримовнинг фикрича, ажратилган квота миқдори меҳнат муҳожирлари энг кўп келаётган ўлкан Россия учун ниҳоятда камдир.

-Меҳнат муҳожирлари учун Вақтинчалик яшаш рухсатномасини олиш жуда муҳим ҳужжатдир. Бу Россия ватандошлигини олиш йўлидаги биринчи қадам саналади. Жуда кўп муҳожирлар, жумладан ўзбекистонликлар ҳам вақтинчалик яшаш рухсатномаси олишни хоҳлашади. Бу муҳожирларни Россияда қонуний яшашлари ва яхши иш топишлари учун енгиллик яратади. Афсус, 2017 йилга белгиланган квота миқдорининг қисқартирилгани, муҳожирлар учун вақтинчалик яшаш рухсатномасини қўлга киритишни янада қийинлаштиради, деди Ринат Каримов.

Кузатувчилар фикрларича то шу пайтгача кам саналган квота миқдорининг қисқартирилгани, вақтинчалик яшаш рухсатномасини олиш жараёнини қийинлаштиради ва ушбу соҳадаги пораҳурлик кўламини оширади.

Озодлик суҳбатлашган айрим ўзбекистонлик муҳожирлар фикрича Москва вилоятида вақтинчалик яшаш рухсатномасини олиш учун ўртакаш ширкатлар 150 мингдан- 250 минг рубл ($3800) сўрашади.

XS
SM
MD
LG