Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:27

BahsOnline: Ўзбекистонликлар замонавий қулларми?


BahsOnlineнинг бу галги эшиттиришида Walk Free Foundation халқаро ташкилотининг “Глобал қуллик индекси” ҳисоботида замонавий қуллар рейтинги бўйича ўзбекистонликлар дунёда иккинчи ўринга қўйилгани мунозара қилинди. Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз 2 июнь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайплари ҳамда IMO, WhatsApp, VIBER орқали боғланинг.

Walk Free Foundation ташкилоти эълон қилган Global Slavery Index -2016 рўйхатида (аҳоли сонига нисбатан)Ўзбекистон қулликка солинган фуқаролар сони энг кўп бўлган Шимолий Кореядан кейинги иккинчи мамлакат, деб қайд этилди.

Австралияда жойлашган ташкилот ҳисобича, Ўзбекистонда 1 миллион 230 минг одам қулдир. Ҳисоботда меҳнатга мажбурланган ҳар қандай шахс - қул, деб эътироф этилган.

Ташкилот бундай қулликни “замонавий қуллик” деб эътироф этган.

Пахта теримига жалб қилинган одамни қул деб ҳисоблаш тўғрими?

Ўзбекистон ҳукумати буни “ҳашар” деб атайди.

Кўча-кўйни тозалаш, дарахт ўтқазиш, бўяш, оқлаш ишларига ўқитувчию шифокорларни мажбурлаб чиқариш қулдорлик кўринишими?

Ўзбекистон ҳукумати буни “ободонлаштириш” деб атайди.

Мамлакатда иш тополмай хориж давлатларига иш излаб кетиб қулликка тушганларчи?

Ўзбекистон президенти уларни “дангасалар” деб атаган.

Ана шу саволлар баҳс қиланди навбатдаги мунозарада.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Агар сиз ҳам баҳсларга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Сиз шунингдек жонли эшиттиришга:

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713, билан боғланишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG