Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:48

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юк машиналари тўпланиб қолди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар департаменти хабар беришича, 21 август куни «Ақ-Тілек – автожол» назорат-ўтказиш пункти олдида юк машиналарининг тўпланиб қолганлиги қайд этилган.

Соат 18:30 ҳолатига кўра, Қирғизистондан чиқиб кетиш учун давлат чегарасини кесиб ўтиш учун 370 га яқин автомашиналар навбатда турган.

Қирғизистоннинг Чуй участкасидаги чегара вакиллари Қозоғистон вакиллари билан транспорт воситаларининг секин ўтиши сабаблари бўйича йиғилиш ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Шундай қилиб, соат 09:00 дан 18:00 гача бўлган даврда Қозоғистон томони атиги 3 та машинани ўтказиб юборган.

Маълум бўлишича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати томонидан ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган ва назорат-ўтказиш пункти ҳар куни ишламоқда.

XS
SM
MD
LG