Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:30

Аллақулов уйи йўлагида босқинга учради - ундан партия ижарага олган идорани бўшатиб қўйиш сўралди


‌“Ҳақиқат‌ ‌ва‌ ‌Тараққиёт”‌ ‌партияси‌ ‌етакчиси, профессор‌ ‌Хидирназар‌ ‌Аллақулов‌
‌“Ҳақиқат‌ ‌ва‌ ‌Тараққиёт”‌ ‌партияси‌ ‌етакчиси, профессор‌ ‌Хидирназар‌ ‌Аллақулов‌

Ўзбекистонда‌ ‌янги‌ ‌таъсис‌ ‌этилган‌ ‌“Ҳақиқат‌ ‌ва‌ ‌Тараққиёт”‌ ‌партияси‌ ‌етакчиси, профессор‌ ‌Хидирназар‌ ‌Аллақулов‌ уйига бир гуруҳ шахслар босқин уюштирди.

Х. Аллақуловга кўра, 20га яқин номаълум шахслар профессордан сиёсий фаолиятини тўхтатиш, Юнусобод 17 мавзеда партия учун ижарага олинган идорани бўшатиб қўйишни талаб қилган.

31 март куни партия фаоллари ушбу идора биноси ёнида ҳужумга учраган, калтакланган ва партияга тегишли жиҳозлар синдириб ташланган эди. Бир неча фаол жароҳатланган.

Аллақуловнинг айтишича, шунга қарамай, янги партия учун имзоларни йиғиш жараёни давом этмоқда ва партия раҳбарлари 7 апрель куни Адлия вазирлигига ҳужжатларни топширишни режаламоқда.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, янги партия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун 20 минг имзо тўплаши шарт. Х. Аллақулов, 1996 йилда қабул қилинган бу қонунда электрон имзо тилга олинмагани учун, Россияда у етакчи партияга тарафдорлар электрон имзолари қабул қилиниши рад этилганини ҳам билдирди.


Х. Аллақуловнинг айтишича, 31 март оқшом соат 8 лар атрофида 20 га яқин одам у яшаб турган уйга босқин уюштирган:

- Кўп қаватли уйдаги подъездимизга 20 га яқин одам бостириб кириб, 40 дақиқадан ортиқ менга бақириб, ҳақорат қилиб, туҳматлар қилиб, уйимга киргизмади. Партия учун қонуни асосда ижарага олинган ва пули тўланган офисни бўшатиб қўйишни талаб қилишди.

Х. Аллақуловга кўра, 20 га яқин одам профессордан сиёсий фаолиятини тўхтатиш, Юнусобод 17 мавзеда партия учун ижарага олинган идорани бўшатиб қўйишни талаб қилди.

Аллақулов уни уйига киритмаган шахсларнинг аксари ўзини таништирмагани, фақат бир шахс, партияга шартнома асосида ижарага берган бино эгаси идорани тарк этишни талаб қилганини айтди.

- Шартнома шартларига биноан, биз бу офисни яна 20 кун ишлатишга ҳақлимиз, шунинг учун уни ижарага берган эгасига судга мурожаат қилишини айтдим. Биз ҳам судга мурожаат қиламиз, дедим, - дейди Аллақулов.

Бу босқинда профессор Аллақуловнинг ҳодисани видеога олишга уринган яқинлари ҳам номаълум аёллар тажовузига учрагани кузатилди.

Шу тариқа, прфессор Аллақулов 40 дақиқадан ортиқ уйи йўлагида бақир-чақир қилиб, уни ҳақоратлаётган шахслар қуршовида қолиб кетди.

У бир амаллаб уйига кирганидан сўнг ҳам, босқинчилар уйининг уйи остдаги йўлакда бир муддат қолган ва маҳаллада яшовчиларга профессорнинг сиёсий фаолиятидан норози эканликларини айтиб, шикоят қилганлар.

31 март куни партия фаоллари ушбу идора биноси ёнида ҳужумга учраган, калтакланган ва партияга тегишли жиҳозлар синдириб ташланган эди. Бир неча фаол жароҳатланган.

30‌ ‌март‌ ‌куни‌ эса ‌фаоллар‌ ‌айни‌ ‌ҳудудга‌ ‌келган‌ ‌бир‌ ‌гуруҳ‌ ‌лўлилар‌ ‌ҳужумига‌ ‌учраганликларини‌ ‌айтишган.‌ ‌Улар‌ ‌баъзи‌ ‌фаолларнинг‌ ‌автомобилларига‌ ‌ҳужум‌ ‌қилишган.‌ ‌

Аллақуловнинг айтишича, шунга қарамай, янги партия учун имзоларни йиғиш жараёни давом этмоқда ва партия раҳбарлари 7 апрель куни Адлия вазирлигига ҳужжатларни топширишни режаламоқда.

Ўзбекистонда 1996 йилда қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунга биноан, янги партия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун 20 минг имзо тўплаши шарт.

Бундан ташқари, партия тузиш ташаббускорлари камида эллик кишидан иборат бўлиши, улар партия таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, аъзолар таркибини шакллантириш ҳамда таъсис съезди ёки конференциясини чақириш бўйича ташкилий қўмитани тузишлари лозим.

Х. Аллақулов вилоятлар бўйлаб фаоллар имзо йиғаётгани ва қаршиликларга қарамасдан 7 апрелгача қонунчиликда белгиланган миқдордаги имзо йиғилишига ишончи комил эканини айтмоқда.

Профессор мамлакатдаги сайлов қонунчилиги рўйхатдан ўтишга уринаётган янги партиялар олдига қатор тўсиқларни қўйишини таъкидлади ва бунга мисол тариқасида электрон имзо масаласини кўтарди:

- Россиядаги меҳнат муҳожирлари бизнинг партияга қўшилиш истагида. Улар ўз электрон имзосини беришга тайёр. Лекин Адлия вазирлиги, 1996 йилдаги қонунда электрон имзони қабул қилиш масаласи кўрсатилмаган, деб рад қиляпти. Ваҳоланки, Ўзбекистонда электрон имзо амалда. Аммо, 1996 йилда бунақа тушунчанинг ўзи бўлмагани учун, эскирган қонунда йўқ. Аввалги тоталитар режимда тузилган бу қонун аллақачон янгиланиши керак эди!

Термиз университетининг собиқ ректори етакчилигида тузилган ‌“Ҳақиқат‌ ‌ва‌ ‌Тараққиёт”‌ ‌социал-декмократик партияси шу йил октябрида кутилаётган президентлик сайловида ўз номзодини илгари суришини айтган.

Мирзиёев даври сайловлари “Янги Ўзбекистон янги сайловлар” шиори остида ўтади. Аммо янги ташкил этилаётган мухолифат партиясига ҳужумлар, фаоллар назарида кўпроқ эски Ўзбекистонни ёдга солмоқда.

Амалдаги сайлов қонунчилигининг асосий бандлари ҳам эски - унга биноан президентликка номзодлар фақат сиёсий партиялардан илгари сурилади.

Ўзбекистон парламентидаги мавжуд бешта партиянинг ҳаммаси ҳукуматпараст партиялардир.

Президент Мирзиёев хориждаги ўзбек мухолифатининг ватанга қайтишига қарши экани, мухолифат мамлакат ичкарисидан чиқиши кераклигини айтган. Аммо ўтган 4 йилда ҳукумат биронта ҳам янги сиёсий партияни рўйхатга олмаган.

XS
SM
MD
LG