Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:27

Учоқ нега ҳалокатга учради ва унда Пригожин бор эдими? Фаразлар


Пригожиннинг бизнес-жети қулаган ер.
Пригожиннинг бизнес-жети қулаган ер.

23 август куни Твер вилоятида «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожин фойдаланган шахсий учоқ ҳалокатга учради. Федерал ҳаво транспорти агентлиги – Росавиация маълумотига кўра, бортдаги барча ўн киши ҳалок бўлган.

Агентлик таъкидлашича, йўловчилар орасида Пригожиннинг ўзи ва ширкат қўмондони Дмитрий Уткин (Унинг лақаби ҳам «Вагнер» бўлган), шунингдек, «Вагнер»нинг бошқа қўмондонлари ва ёлланма аскарлар бўлган. 24 август куни эрталаб Твер вилояти суд-тиббий экспертиза бюросига ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва уларнинг қаттиқ куйган парчалари келтирилди. Улардан бирортасининг шахси аниқлангани ҳақида расман хабар берилмаган.

«Ал-Жазира» телеканалининг «Вагнер»даги манбаси Пригожиннинг телефони жасадлардан бири ёнидан топилганини айтди. Ширкат билан боғлиқ “Telegram” каналлар Пригожин вафот этганини ёзмоқда. Шу билан бирга, “Медуза” нашрининг Кремлга яқин бўлган суҳбатдоши Пригожин тирик бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти: "У маккор, трол. Унинг турли тузилмаларда ҳуфиялари бор, шунинг учун кутишга тўғри келади". «Вагнер» расман изоҳ бермади.

Пригожиннинг учоғи ҳалокатга учради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:57 0:00

ОАВ, шу жумладан, Ғарб ҳам ҳалокат билан боғлиқ гапира бошлаган тахминлардан бири бу Россия расмийларининг унга алоқадорлигидир. Ушбу версия роппа-роса икки ой олдин Пригожин Россия ҳукумати билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка боргани ва «Вагнер»нинг Москвага қарши қуролли исёни билан боғлиқ. "Путин асир олмайди", дейди Financial Times нашрига Ғарб расмийси. Унинг таъкидлашича, учоқ Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган. «Вагнер»га алоқадор баъзи Telegram каналлар шу версияни такрорламоқда.

Би-би-сининг хавфсизлик масалалари бўйича журналисти Френк Гарднер Британия ҳарбий манбаларига таяниб, «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин бўлгани эҳтимол учоқ ҳалокати ортида Федерал хавфсизлик хизмати тургани ҳақида ёзди. Гарднернинг айтишича, Пригожинни йўқ қилишдан асосий мақсад "унинг душманлари [Россия мудофаа вазири Сергей] Шойгу ва [РФ Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий] Герасимов мавқеини мустаҳкамлаш" эди.

Муҳокама қилинган тахминлардан яна бири – учоқ уриб туширилган бўлиши мумкин. Видеолардан бирида зенит-ракетадан қоладиган булут кўринади, бундан ташқари, гувоҳларнинг таъкидлашича, иккита портлаш овози эшитилган. Бир қатор Telegram каналларда учоқ қолдиқларида кичик тешиклар борлиги акс этган фотосуратлар чоп этилди ва улар учоқ ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганига далил сифатида кўрсатилмоқда.

Бироқ, «Медуза» маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари учоққа гувоҳлар суратга олган видеоларда кўрингандан кўра жиддийроқ зарар етказиши мумкин эди ва у "яхлит бўлак" бўлиб қулаши қийин бўлар эди, қолаверса, зенит тизимлари ракеталари учоқ учаётган баландликка чиқа олмасди.

У тўсатдан катта баландликдан қулай бошлади, учувчилар ҳалокат сигналини бермади. «Коммерсант» суҳбатлашган авиаҳалокатларни ўрганувчи мутахассислар учоқ уриб туширилган ёки бортида портлаш содир бўлганини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Медуза ҳам ёзди ва аҳоли томонидан суратга олинган видеолар қулашдан олдин портлаш содир бўлганини аниқ кўрсатаётгани, бироқ бу видеодан учоқ ичида портлаш содир бўлганини ёки ракета зарбаси оқибатда содир бўлганини аниқлашнинг имкони йўқлигини таъкидлайди.

“Путин ошпази”: “Вагнер” асосчиси Украина урушида “ҳарбий менежерга”га айланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:24 0:00

Бортдаги портлаш версиясини бир қатор Telegram каналлар, жумладан, ҳарбийлар тарафдорлари ҳам таъкидламоқда. «ВЧК-ОГПУ» марҳум стюардессанинг қариндоши ҳикоясини эълон қилди: парвоз олдидан у рейс майда таъмирлар туфайли кечиктирилганини айтган. Аввалроқ худди шу Telegram каналида сўнгги лаҳзада бизнес-жет бортига қимматбаҳо вино қутиси ортилгани ҳақида хабар берилганди, айни шу қутида бомба бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. «Shot» Telegram канали яна манбага таяниб, шасси қисмига портловчи мослама ўрнатилган бўлиши мумкинлигини ёзди.

  • Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан транспорт воситасидан фойдаланиш хавфсизлиги ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. РБК хабарига кўра, ишни тергов қилиш Тергов қўмитасининг ўта муҳим ишларни тергов қилиш бош бошқармаси терговчиси Иван Сибулга топширилган. У Шереметеводаги 41 киши ўлган Супержет ҳалокати, шунингдек, Франциянинг Total нефть компанияси бош директори Кристоф де Маржерининг ўлимига сабаб бўлган Москванинг Внуково аэропортидаги фалокатни ҳам текширган.

Форум

XS
SM
MD
LG