Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:44

"Манфаатлар тўқнашуви" ва "бизнесдан кетиш". Алламжонов Президент Администрациясига қайтди


38 яшар Комил Алламжонов 2017 - 2018 йилларда Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари-президентнинг матбуот котиби лавозимида ишлаган.
38 яшар Комил Алламжонов 2017 - 2018 йилларда Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари-президентнинг матбуот котиби лавозимида ишлаган.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

26 июль куни эълон қилинган фармонда Алламжонов Президент Администрациясида қайси соҳага раҳбарлик қилиши айтилмаган, аммо хабарларга кўра, у жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлади. Охирги тайинловга қадар президент администрациясида бундай лавозим йўқ эди.

Тайинловдан бир неча дақиқа ўтиб, ўзининг тармоқлардаги саҳифаларида видеобаёнот жойлаштирган Алламжонов Масс-медиа раҳбарлигидан кетгани ва шунингдек, ўзининг "барча бизнес лойиҳалари, компанияларини бошқа эгаларига топшириши"ни эълон қилди. У ўзининг қарорини "манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршилиги" билан тушунтирди ва "қолганларга ҳам шуни маслаҳат бериши"ни таъкидлади. Айни пайтда у бизнесини айнан кимларга топширишига аниқлик киритмади.

Ўзининг Фейсбук саҳифасида тайинлов ҳақида эълон қилган президент матбуот котиби Шерзод Асадов инглиз тилида "Бортга қайтадан хуш келибсиз!" деб ёзди.

Бу жорий йил 8 июлида администрациянинг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан бўшатилганидан буён президент маъмуриятидаги учинчи тайинлов. 16 июль куни президент Мирзиёев Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовни администрация раҳбари лавозимига тайинлаган, ўтган ҳафта Умурзоқовнинг собиқ ўринбосари Сунаттила Бекенов администрация раҳбарининг ёрдамчиси этиб тайинланганди.

Президент Администрациясининг янги раҳбари Сардор Умурзоқов ким?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:12 0:00

Озодлик манбалари Ўзбекистон касаба уюшмалари раисининг ўринбосари лавозимига ўтказилган Президент Администрациянинг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов фаолияти юзасидан текширув бораётганини айтмоқда. Ҳозирча бу борада бирон расмий маълумот йўқ. Зайнилобиддинов Қорақалпоғистондаги қонли воқеалар ортидан ишдан четлатилган эди. Озодлик манбалари янги таҳрирдаги конституцияда Қорақалпоғистон мақомининг бекор қилиниши билан боғлиқ ўзгартишлар таклифи ортида собиқ администрация раҳбари турганини айтишган.

Президент Администрацияси раҳбарлигидан четлатилган Зайнилобиддин Низомиддинов ким?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:09 0:00

38 яшар Комил Алламжонов 2017 йил декабридан 2018 йил ноябригача президентнинг матбуот котиби, Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018 йилдан 2020 йил январигача президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори. 2020 йил январидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

OzodNazar: Комил Алламжонов: Каримов ўлдирган матбуотга Мирзиёев жон киритди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:52:27 0:00

Президент Администрациясида юқори лавозимни эгаллагунича Алламжонов бир муддат Давлат солиқ қўмитасида ишлаган ва ундан сўнг тадбиркорлик билан шуғулланган. "Автотест" инновацион автомактаби ва Миллий ТВ га асос солган Алламжонов давлат лавозимидан ўзининг бизнес манфаатларини илгари суришда фойдалангани ва монополия яратишга урингани ҳақидаги айбларни, жумладан, Озодлик билан суҳбатда қатъиян рад этган. Президент матбуот котиби, АОКА раҳбари ва Масс-медиа фонди раиси сифатида у ўзини сўз ва матбуот эркинлигининг ҳимоячиси сифатида тақдим қилиб келган.

Форум

XS
SM
MD
LG