Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:47

OzodDayjest: Фермерлар ҳукуматдан ғалла нархини белгилаш амалиётидан воз кечишни сўрамоқда


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари хориждаги ватандошларни ҳимоя қилишда сусткашлик қилмоқда. Фермерлар илк бор ҳукуматга талаб билан чиқди. Ўзбекистонда очиқ маълумотлар миллий хавфсизлик ниқоби остида яширилмоқда. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари Нодира Қодирова ўлими масаласида сусткашликда айбланди


Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамда консуллиги 23 сентябрь куни фожиали тарзда ўлим топган Нодира Қодирова иши масаласида сусткашлик қилмоқда (www.xabar.uz, 3 октябрь). 23 ёшли ўзбек қизи Анқара шаҳрида Туркия парламенти депутати, истеъфодаги генерал Ширин Уналнинг уйида ўзини отиб қўйган. Марҳумнинг яқинлари қизнинг ўз жонига қасд қилганига шубҳа қилаётган бир пайтда турк депутати уни руҳий хастага чиқарди. Xabar.uz нашрига кўра, Ўзбекистон элчихона ва консулликлари мудрамоқда, Ташқи ишлар вазирлиги эса вазият элчихона назоратида деган маълумот билан чекланган. Ушбу вазиятда хотин-қизлар қўмитаси ҳам ташаббус кўрсатиши керак.

“Ўз номуси учун қандай курашишни билмай сирли ўлим топган ўзбек қизининг ор-номуси биз ўзбек аёлларининг ор-номуси эмасми? Ўзбек қизига фоҳиша ва руҳий касал эди, деган тамға ёпиштирилаверсинми? Уйғонинг! Уйғонинг! Уйғонинг!” деб ёзади электрон нашр.

Аввалроқ Ўзбекистон либерал-демократик партияси депутатлари Расул Кушербоев ва Бекзод Ортиқов Ташқи ишлар вазирлиги чет элдаги ватандошларни ҳимоя қила олмаётганини танқид қилганди.

Ғаллага паст нарх белгиланиши фермер ва дон корхоналарига иқтисодий зарар келтирмоқда


Ўзбекистондаги ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари парламент ва ҳукуматга мурожаатнома йўллади (“XXI аср”, 3 октябрь). Қайд этилишича, давлат хариди бўйича ғаллага паст нарх белгиланиши фермер ва дон корхоналарига иқтисодий зарар келтирмоқда. “Фикримизча, давлат харидлари бўйича фермерларнинг ғалласига паст нарх белгилаб, унинг арзон баҳода сотилиш механизми фермерлар ва дон корхоналарига иқтисодий манфаатдорлик келтирмайди. Уларни ғалла ҳосилдорлигини оширишга рағбатлантирмайди”, дейилади мурожаатномада.Шу сабаб, парламент ва ҳукуматдан ривожланган давлатлар тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда, республикада ғаллага харид нархи белгилаш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиш сўралган. Айни пайтда, фермер хўжаликлари, дон корхоналари ва истеъмолчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни бозор механизмига ўтказиш зарурати таъкидланган.

Халқаро эксперт Ўзбекистонда очиқ маълумотлар миллий хавфсизлик ниқоби остида яширилишини танқид қилди


Очиқ маълумотлар дастури Ўзбекистондаги айрим давлат органлари томонидан жиддий қабул қилинмаяпти (www.kun.uz, 27 cентябрь). Бу ҳақда Жаҳон банкининг рақамли бошқарув бўйича бош маслаҳатчиси Влад Маноил Тошкентда ўтказилган очиқ маълумотлар халқаро анжуманида сўзлаган. Халқаро эксперт Ўзбекистонда очиқ маълумотларни тарқатишда сўнгги 3 йилда ижобий ўзгаришлар қилинган бўлса-да, баъзи давлат ташкилотлари маълумотлар очиқланишига қаршилик билдираётгани таассуф ила қайд этган.

“Шу билан бир қаторда, очиқ маълумотлардан фойдаланувчилар билан мустаҳкам алоқа ўрнатилмаган. Кўриниб турган камчиликлардан бири – очиқ маълумотларнинг кўп қисми қоғоз шаклидалиги. Бу маълумотларни таҳрирлаш, анонимлигини таъминлашга тўсқинлик қилади. Очиқ маълумотларни ошкор этмаслик миллий хавфсизлик, киберхавфсизлик, шахс дахлсизлигига таҳдидларнинг олдини олади, дея нотўғри талқин қилинади. Бу соҳада тўғри бошқарув йўлга қўйилмаган”, деган ЖБ бош маслаҳатчиси Влад Маноил.

XS
SM
MD
LG