Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:29

OzodDayjest: Мирзиёев ваъда қилган Сергелидаги 66 уй нега ўз вақтида битмади?


Янги уйлар қуриш баҳонасида Тошкентнинг Сергелисида кўплаб турар-жой бузиб ташланганди.
Янги уйлар қуриш баҳонасида Тошкентнинг Сергелисида кўплаб турар-жой бузиб ташланганди.

Тошкент бош меъмори Сергелида янги уйлар битиши нега кечикаётганига изоҳ берди. Бухорода солиқ мансабдори 4000 доллар пора билан ушланди. Қарши аэропортидан яширин қувур орқали 346 миллион сўмлик ёнилғи ўмарилгани аниқланди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

Сергелидаги янги уйлар нега ўз вақтида битказилмади?

Ўзбекистон Президенти қарори асосида Тошкентнинг Сергели туманида қурилаётган 500 та кўп қаватли уйнинг 66 таси 1 сентябрь – Мустақиллик куни арафаси 2,5 мингдан ортиқ оилага топширилиши керак эди. Бироқ қурилиш ишлари белгиланган муддатда якунланмади (“Оила даврасида”, 5 октябрь). “Бизга дахлдор бўлмаган сабабларга кўра, қурилиш ўз вақтида тугалланмади. Аниқроғи, Сергели туманининг ер ости сув сатҳи юқорилиги қурилишни мураккаблаштирди. Бундан ташқари, лифт ўрнатиш ҳам анча вақт талаб этадиган жараён. Боз устига, уни ўрнатадиган мутахассис кам. Муддат кечиктирилишига таъсир ўтказган асосий омиллар шу” деган Тошкент шаҳри бош архитектори Асомиддин Тожиев. Ҳокимият вакилига кўра, қурилиш ишлари йил охиригача тўлиқ якунланиб, хонадонлар ўз эгаларига топширилади.

Бухорода порахўр солиқ мансабдори 5 йилга қамалди

Бухоро вилоятининг шу номли тумани давлат солиқ идорасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган мансабдор 4000 доллар пора билан қўлга олинди (“Ҳуқуқ”, 5 октябрь). Солиқ мансабдорининг исми ошкор этилмаган, аммо у юридик шахсларга солиқ солиш бўлимини бошқаргани ва ёши 60 дан ўтган, қуда-андали одам экани маълум қилинган. Ҳудуддаги “Чорбакр транс сервис” фирмасида текширув ўтказгач, солиқ идораси вакили ташкилот раҳбарига текширув натижалари яхши эмаслиги, агар 5000 доллар пора берса иш силлиқ кўчишини айтган. Шу тариқа солиқ идораси бўлим бошлиғи ўз хизмат хонасида талаб этилган пулнинг тўрт мингини олаётганда ушланган. Суд ҳукмига кўра, солиқ идораси мансабдори 5 йил озодликдан маҳрум этилган.

Қарши аэропортидан йиллар давомида ёнилғи ўмарилгани фош қилинди

Қарши аэропорти омборидан йиллар давомида Б-92 маркали авиабензин ўғирлангани фош этилди, деб хабар беради Қарши шаҳри прокурори Отабек Қўлдошев “Ҳуқуқ” газетаси орқали. Аэропорт омбори мудири Б.Қодиров ва етакчи мутахасссис О.Равшанов жиноий режа тузиб, ёнилғи резервуарига яширин қувур ўрнатишган ва у орқали ҳафтасига 600-800 литрдан ёнилғи ўғирлаган. Қайд этилишича, тўрт йил давомида аэропорт омборидан 346,2 миллион сўмлик авиабензин ўмарилган. Айбдорларга тегишли жазо тайинлангани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG