Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:16

OzodDayjest: Тилшунос олим Ўзбекистонда икки алифбо амал қилаётганини уятли ҳол деб атади


Ўзбекистон кўчаларида ҳали ҳам кириллча ёзувли баннерлар учраб туради.
Ўзбекистон кўчаларида ҳали ҳам кириллча ёзувли баннерлар учраб туради.

Прокуратура чорвачилик бўйича қўшибёзишларни фош қилди. Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти дунё тажрибасида бирор давлат бошқа алифбога ўтишни Ўзбекистон каби узоққа чўзмаганини урғулади. Ўзбекистонда чақалоқ сотиш билан боғлиқ жиноятлар сони ошди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

Прокуратура: Чорвачилик бўйича қўшибёзиш ва талон-тарожлар давом этмоқда

Бош прокуратура мамлакат чорвачилик тизимини текшириб, статистик ҳисоботларда қўшибёзиш ҳолатларини аниқлади (“Ҳуқуқ”, 21 сентябрь). Масалан, Навоий вилоятида 144,6 минг ва Қорақалпоғистон Республикасида 19,3 минг чорва бош сони қўшиб ёзилган. Масалан, вилоятнинг Томди тумани мансабдорлари 47,8 минг бош чорва сонини қўшиб кўрсатишган. Текширувларда, бундан ташқари, чорва молини талон-тарож қилиш жиноятлари фош этилган. Қолаверса, банклар томонидан чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган кредитни ўмариш ҳоллари қайд этилган. Масалан, биргина Тошкент вилоятида 450 миллион сўмлик кредит маблағи талон-тарож этилган.

Чақалоқфурушлик жинояти 1,2 фоизга кўпайди

Ўзбекистонда бола сотиш билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилларга қараганда 1,2 фоизга кўпайди (“Даракчи”, 21 сентябрь). “Содир этилган жиноятлар таҳлил қилиб кўрилганда, аёллар бу қилмишга асосан, моддий бойлик орттириш ҳамда фарзандини боқишдаги қийинчиликлардан қутулиш мақсадида қўл урмоқда. Яъни чақалоқлар савдоси уюшган жиноятчилар томонидан эмас, барча ҳолатларда якка шахслар томонидан амалга оширилмоқда”, дейди ИИВ бош бошқарма бошлиғи Ў.Муродов. Аксар ҳолларда аёллар ўз чақалоқларини бефарзанд оилаларга сотмоқда. Шунингдек, ҳозирга қадар чақалоқни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш ҳолати аниқланмаган. Бундан жиноятлар фақат мамлакат ичида содир этилмоқда.

Тилшунос олим: Бирор давлат янги алифбога ўтишни Ўзбекистон каби чўзмаган

Ўзбекистонда икки алифбо – кирилл ва лотиннинг амал қилаётгани уятли ҳолдир (“Жамият”, 15 сентябрь). Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Равшан Жомонов шундай деб ҳисоблайди. Олимга кўра, кирилл алифбосининг ўзбек тилига мувофиқ келмайдиган камчиликлари кўп. Лотин графикаси имкониятлари эса бир неча баробар кўп. Қайд этилишича, дунё тажрибасида бирор давлат бошқа алифбога ўтишни Ўзбекистон каби узоққа чўзмаган. Масалан, Туркия, Туркманистон, Озарбойжон бир неча ой ичида тўлиқ янги алифбога ўтган. “Биз ҳам шундай амалиётни қўлламасак, чўзилиб юраверамиз. Менга қолса, эртадан бошлаб лотин ёзувига ўтиш керак. Чунки бунинг бошқа муддати йўқ. Биз муддатдан анча ўтиб кетдик. Бир тилда икки алифбода ёзишимиз жуда уятли ҳол”, деган филология фанлари номзоди, доцент Равшан Жомонов.

XS
SM
MD
LG