Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:50

OzodDayjest: Шайхонтоҳур имоми кимўзарга ифторлик бераётганларни танқид қилди


Ўзбекистонда икки карра Социалистик меҳнат қаҳрамони Турсуной Охунованинг 80 йиллиги нишонланди. Ўзбек матбуоти оз маошга рози бўлмаган “қаноатсиз ёшлар”ни танқид қилди. Шайхонтоҳур туман бош имом-хатиби Рамазон ойидаги исрофгарчиликни қоралади.

________________________________________________________________

Бухорода ёшлар “хархаша”си: коллеж битирувчилари кам маошли ишларни рад этмоқда

Бухоро вилояти Когон туманидаги ўнлаб коллеж битирувчилари Меҳнат бош бошқармаси таклиф этган ишларни маоши кам бўлгани боис рад этди (“Жамият”, 26 май). Газетада қаноатсиз ёшлар танқид қилиниб, катта муваффақият ва маошга босқичма-босқич эришилиши, нарвоннинг энг юқорисига кўтарилиш учун қуйи поғоналарни босиб ўтишга тўғри келишини таъкидланади. “Ёшларимизнинг юқорида келтирган раддиялари уларга хос хархаша, эркалик бўлиб туюлди менга. “Олтин балиқ” ҳақидаги эртак ёдимга келди: тешик тоғорадан бошланган машмаша ҳар сафар кампир чолини қайта-қайта янги талаблар билан денгиз бўйига жўнатиши билан давом этади... Натижада яна ҳаммаси ортига қайтиб, чол ва кампир тешик тоғора билан қолиб кетади” деб ёзади газета.

Шўро давлати Социалистик меҳнат қаҳрамони Турсуной Охунова номидан усталик билан фойдаланган

Тошкент вилояти Чиноз туманида машҳур пахтакор, икки карра Социалистик меҳнат қаҳрамони, хизмат кўрсатган механизатор Турсуной Охунова таваллудининг 80 йиллиги нишонланди (“Даракчи”, 1 июнь). Қайд этилишича, бир пайтлар номи тилларда достон бўлган бу аёлни бугунги ёшлар танимаслиги мумкин. Негаки, кейинги чорак аср давомида шўро даври қаҳрамонларидан саналган ушбу пахтакор аёл номи матбуотда деярли эсланмаган. Мақолада ёзилишича, Т.Охунова 22 ёшида 1959 йилги пахта мавсумида машинада 210 тонна пахта терган. Кейинги йилда эса у 322 тонна пахта териб рекорд ўрнатган. СССР даврида Турсуной аянинг номидан даврнинг сиёсий мафкураси йўлида усталик билан фойдаланилган. “Нима бўлганда ҳам Турсуной ая ўзининг ҳалол меҳнати, ибратли ҳаёти билан ёрқин из қолдириб кетди” деб ёзади газета.

Имом-хатиб: Ифторликни хўжакўрсинга қилувчилар кўпаймоқда

Рамазон ойида ўз бойлигини кўз-кўз қилиш мақсадида, хўжакўрсинга дабдабали ифторлик қилувчилар кўпайиб бормоқда. Бу ҳолни Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Одилхон Исмоилов танқид қилган (“Оила даврасида”, 1 июнь). “Меҳрга, эътиборга, моддий таъминотга муҳтожлар бир четда қолиб, қорни тўқлар, бой-бадавлат кишиларни ифторликка чақиришдан фойда йўқ. Устига-устак, бундай маросимларда исрофгарлик жуда авжига чиқади”, дейди Одилхон Исмоилов. Қайд этилишича, Рамазонда кимўзар ифторлик қилиш ўрнига эҳтиёжмандларга хайр-саховат кўрсатиш, бева-бечораларга таом ва либос бериш афзалдир.

XS
SM
MD
LG