Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:59

"Тилхатни пахта даласида туриб, ҳар бир ўқитувчидан олишмоқда"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Тилхатни пахта даласида туриб, ҳар бир ўқитувчидан олишмоқда"

"22 сентябрь куни Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдурахмонов видеоселекторда "пахтага ўқитувчилар ва талабалар чиқиши - жиноят", деб такрор айтди. Кимда-ким, лекин ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини пахтага олиб чиққан шахс жиноий жавобгарликка тортилиши ҳакида ваъзхонлик қилди. Лекин, бу гаплар шунчаки гапирилди, холос.

Бугундан бошлаб, шаҳардаги 30-сонли мактаб ўқитувчилари оммавий пахтага олиб чиқилмоқда. Улардан тилхат олинмоқда. "Ўз хоҳишим билан пахтага чиқдим, мени ҳеч ким мажбурлагани йўқ" деган кўринишда. Ушбу тилхатни пахта даласида туриб, ҳар бир ўқитувчидан олишмоқда".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG