Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:30

ХОРАЗМ – “Туман раҳбари тунги соат 2 гача йиғилиш ўтказяпти​”


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ХОРАЗМ – “Туман раҳбари тунги соат 2 гача йиғилиш ўтказяпти​”

ШОВОТ. “Хоразм вилояти Шовот туманидан мактуб йўлламоқдамиз. Куни кеча “Пахтаграм” рукнида туманимиз ҳокими пахта теримини сиёсатга айлантириб, теримга чиқмаётган хонадонларни газ баллони ва кўмирдан маҳрум қилаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Мактуб муаллифи кўпчиликнинг кўнглидаги гапларни ёзибди. Чиндан ҳам Шовот тумани ҳокими йиғилишларда терим масаласида гапириб, ҳаммани ҳақорат қилмоқда. Туман раҳбари тунги соат 2 гача йиғилиш ўтказяпти. Одамлар чарчаб мажлиснинг ўзида ухлаб ҳам қолмоқда. Туман раҳбари имом-хатибларга ҳам теримга 20 тадан одам олиб чиқишни топширди.

Кеча эса туман катталари Юсуф Ҳамадоний деҳқон бозоридаги савдогарларни пахтага ҳайдашга буйруқ берди.

Мажбурий меҳнат қонунга зид ҳаракат экани маълум. Аммо қонун ижросини назорат қилиш, қонунбузарликларга қарши курашиши керак бўлган вилоят ва туман прокуратураси бу ҳолга чора кўриш ўрнига, пахта “қатағони”га – мажбурий меҳнатга ўзи бош бўлмоқда”.

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG