Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:48

АНДИЖОН – “Пахта экмайдиган Асака фермерларидан қўшни туманга теримчи жўнатиш талаб қилинмоқда”


АСАКА. “Андижон вилояти Асака туманидаги фермерлар номидан ёзмоқдамиз. Г.Ёқубов массивида ўтган семинар учун туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари топшириғи билан фермерлардан 500 минг сўмдан пул йиғилди. Йил бошидан бери раҳбарлар ҳали у-ҳали бу тадбир деб пул йиғиб бизни қақшатиб юборишди. Пул бермасанг ерингни олиб қўямиз деб дағдаға қилишади.

Яна бир жиддий масала. Асака туманида пахта экилмайди. Шу сабаб ҳар бир фермерга қўшни Бўз туманидаги пахтани териш учун 2 тадан ҳашарчи топиб жўнатиш мажбурияти юкланди. Ҳашарчилар эса кунига 50 минг сўмдан кам олмайди...”

(Бу хабар "Paxtagram"га 9 сентябрь куни келган)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG