Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:50

Андижонда ўқувчилар ғўзапояда қолган пахтани териб олишга мажбурланмоқда


Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани мактаблари ўқитувчилари ва ота-оналарга кўра, туман ҳокими мактабларда ҳар бир ўқувчига бир ҳафта давомида 3-5 килограммдан пахта топиб келиш ҳақида фармойиш берган. Уларнинг маълум қилишича, ўқувчилар уйма-уй юриб, йиғиб олинган ғўзапояда қолиб кетган пахтани териб олишга мажбур бўляпти. Аммо, туман ҳокимлиги расмийси ўқувчиларга бундай топшириқ берилганини инкор қилди.

Пахтаобод тумани вилоятда пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажарган, лекин шунга қарамасдан, мактаб директорлари ўқувчиларга 3-5 килограммдан пахта топиб келишни буюрган.

Ўқувчилар ҳеч қаердан пахта тополмай, одамлар уйларидаги даладан йиғиб олинган ғўзапояларда қолган пахтани териб келишга мажбур бўлмоқда.

Бу ҳақда Озодликка арз қилган, фарзанди Уйғур қишлоғидаги 10-умумтаълим мактабида ўқийдиган онанинг айтишича, ҳар бир ўқувчига норма қўйилган:

“Пахта режаси бажарилганидан кейин, ғўзапояни териб олишга рухсат берилди. Одамлар ғўзапояни йиғиб келиб, уни яхшилаб қуриши учун деворларига тикка қилиб териб қўйишган. Иккинчи синфда ўқийдиган ўғлимнинг айтишича, уларга беш килодан пахта топиб келиш буюрилган. Ўғлим синфдошлари билан дарсдан кейин уйма-уй юриб, одамлар йиғиб келган ғўзапояларда қолган бир-икки дона пахтани териб юрибди”, деди оналардан бири.

Исми сир қолишини сўраган ўқитувчилардан бирининг айтишича, мактаб ўқувчиларининг қўшимча пахта топиб келиши ҳақида туман ҳокими буйруқ берган:

“Туманимиз режаси тўлди, лекин вилоят ҳали тўлмабди. Шунинг учун туман ҳокими вилоятга қарашиб юборайлик, деб мактаблар директорига шундай буйруқ берибди. Мен 1, 3, 4, 41-мактабларга ҳам шундай топшириқ берилганини эшитдим. Ўзим туман марказидаги 3-умумтаълим мактабида ишлайман. Биз ҳам ўқувчиларга 3 килодан пахта топиб келиш ҳақида топшириқ бердик”, деди ўқитувчилардан бири.

Ўзини Пахтаобод тумани ҳокими ёрдамчиси Омаджон деб таништирган мулозим, ўқувчиларнинг пахта топиб келиш ҳақида топшириқ берилгани хабарини инкор қилди:

“Йўқ, бўлмаган гап бу. Ҳеч ким ўқувчиларни пахта топиб келишга жўнатмаган”, деди ҳоким ёрдамчиси.

Студентлар исингани ўт ёқиш учун ғўзапоя термоқда
Студентлар исингани ўт ёқиш учун ғўзапоя термоқда

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб этмаслик борасидаги фармойиши бўлишига қарамасдан, Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ўқувчиларни пахта теримига жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Куни кеча Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги аксар мактаб ўқувчилари пахта теримига сафарбар этилди. Ота-оналар ва ўқитувчиларнинг айтишларича, олтидан юқори бўлган синфларда дарслар таққа-тақ тўхтаган ва об-ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан ўқувчилар мажбуран пахта теримига чиқарилган.

Ўтган ҳафтада Қашқадарё вилояти Нишон туманида бир неча мактабнинг 5-9 синф ўқувчилари пахта теримига ҳайдалгани ҳақида Озодлик манбалари хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG