Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:53

"Панама ҳужжатлари" маълумотлар базасида 100дан ошиқ ўзбекистонлик бор


Терговчи журналистлар халқаро консорциуми – ICIJ “Панама ҳужжатлари” лойиҳасига доир 200 мингдан ортиқ ҳужжат жамланган маълумотлар базасини онлайн ресурсда эълон қилди. Илк бор эълон қилинаётган маълумотлар базасида ICIJ 2013 йилда “Offshore Leaks” журналистик суриштирув лойиҳасида фош қилган оффшорларга оид ҳужжатлар ҳам келтирилан ва жами ҳужжатлар сони 320 мингдан ошиқни ташкил этган.

ICIJ маълумотлар базасини 9 май куни Тошкент вақти билан кечаси соат 11.00да очиқ ресурсда эълон қилди. “Панама ҳужжатлари” ва “Offshore Leaks” лойиҳаларидаги

Маълумотлар базасида Панамада жойлашган Mossack Fonseca адвокатлик фирмасидан сиздирилган миллионлаб ҳужжатлардан олинган маълумотлар жамланган. Mossack Fonseca фирмаси турли офшор ҳудудларда хуфёна ширкатларни рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланади.

Халқаро консорциум шу пайтгача мазкур ҳужжатларга асосланиб, эълон қилган қатор репортажларда турли мамлакатлардан бўлган сиёсатчилар, ҳукумат расмийлари, таниқли кишилар, машҳур спортчиларга тегишли хуфёна фирмаларни фош қилди.

ICIJ-нинг махсус изоҳи: Оффшор ширкат ва фирмалар қонун доирасида ҳам ишлатилиши мумкин. ICIJ маълумотлар базасига киритилган шахслар, ширкатлар ёки бошқа муассасалар қонунни бузгани ёки бошқа тарзда нотўғри ҳаракат қилганини тахмин этишдан йироқдамиз. Кўплаб одамлар ва муассасаларнинг номлари бир хил бўлиши мумкин. Маълумотлар базасидаги шахслар ва ёки муассасалар номларини у ерда келтирилган адреслар ёки бошқа тасдиқловчи маълумотлар билан солиштириб кўришни тавсия қиламиз. Маълумотлар базасида бирор хатони аниқласангиз биз билан боғланинг.

XS
SM
MD
LG