Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:28

OzodTarmoq: Икки оқсоқол маҳаллий прокуратурадан норозилигини билдириш учун Тошкентга бормоқчи


Баҳодирхон Элибоев Фейсбукда эълон қилган сурат.
Баҳодирхон Элибоев Фейсбукда эълон қилган сурат.

OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Баҳодирхон Элибоев 29 октябрда ўз Facebook саҳифасида эълон қилган​ пост ва унга илова қилинган сурат эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Намойиш ўтказиш мумкинми деб сўрашди. Барча инстанциялардан ўтишганлигини билганим учун "ҳа" деб жавоб бердим. Ёзма мурожаатлар билан 10 йиллаб югур-югур қилган Мамир ака эндиликда кейинги босқич - намойиш қилиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи.

Сизларга якка тартибдаги пикетлар қандай амалга оширилиши ҳақида олдинги постлардан бирида тушунтиргандим. Энди 5 ноябрда ушбу ҳаракатни амалиётда кузатамиз.

PS: Дарвоқе, пикетда, ўзининг кимлиги, нима хоҳлаётгани, у билан қандай боғланиш мумкинлиги каби "дежурний" саволларга жавоб бор. Яъни, пикетда сиз кимсиз ва нимани хоҳлаяпсиз, тушунарли бўлиши керак.

Пикет сўзсиз бўлиши келишилган, лекин 5 ноябрда ушбу маслаҳатга қулоқ солишадими, билмадим. Сўзсиз пикет усулида гапирилмайди. Фақат белгиланган ҳудудда жимгина турилади.

Баҳодирхон Элибоев ўз Фейсбукидаги постига илова қилган сурат
Баҳодирхон Элибоев ўз Фейсбукидаги постига илова қилган сурат

XS
SM
MD
LG