Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:32

OzodTarmoq: Бугун Қодирий туғилган кун...


"Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён" романлари муаллифи Сталин қатағонлари қурбони бўлган. Адибнинг 1938 йили турмада олинган сурати.
"Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён" романлари муаллифи Сталин қатағонлари қурбони бўлган. Адибнинг 1938 йили турмада олинган сурати.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида таниқли блогер Азиза Умар ўз Телеграм-саҳифасида эълон қилган постни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз. Матн таҳрирсиз берилмоқда.

Стилистика ва имло муаллифники.

***

Бугун 10 апрель, ўзбек романчилигининг асосчиси, буюк Абдулла Қодирий таваллуд топган кун.

1937 йилнинг 31 декабрида бир гуруҳ ёзувчиларнинг «халқ душмани» деган туҳмати билан қамоққа олинган.

1938 йилнинг 4 октябрида отиб ўлдирилган, ўлимидан сўнг оқланиб, рамзий қабри Тошкентнинг Камолон кабристонида ўрнатилган.

Ҳукуматимизнинг буюк ёзувчи номини абалийлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари, унинг номига хиёбон барпо этиб, ҳайкал ўрнатганига гувоҳ бўлиш мени бенихоят шодлантиради.

Босма ахборот воситалари сўнгги йилларда Қодирий қаламига мансуб асарларни тез-тез таҳлил қилдириб, қайта нашр эттириш, араб, инглиз тилларига таржималарини эълон қилиш билан кўзга ташланадиган бўлди.

1926 йилда нашр этилган «Ӯткан кунлар» романини дарҳол ўқишга киришинг!

Қодирий отувга ҳукм қилингандан сўнг, кимнинг уйидан шу китоб чиқса, албатта қамоққа олинган. Китоб ва унинг муаллифи 1957 йилгача таъқиқ остида эди.

Абдулла Қодирийнинг адабиётга қўшган яна бир ҳиссасини эслатиб ўтишни жоиз деб билдим.

1925-1926 йилларда адиб «Муштум» ҳажвий журналида фаолият юритарди. Ёзувчининг ҳазил-мутойибага мойиллиги турмушдаги бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида сатирик ҳикоялар, фельетонлар езишида кумак берган. Кейинроқ, шу фельетон ва ҳикоялар
Унинг аччиқ қисматини белгилашда ўрин тутади.

Тоғнинг улканлигини билмокчи бўлсангиз, унга анча наридан туриб назар солинг, худди шу иборани буюк инсонларнинг шахсиятига баҳо беришда ҳам ишлатиш мумкин.

Иззат Султон, Кодирий биографиясини тайерлаш жараенида шундай деб ёзган эди - "Қодирий шахсининг буюклигини кўра олиш, ҳис қилиш, адиб ижодиётининг қирраларини намоён қилишга киришган одам учун ярим аср вақт кетади".

Бу сатрлар ёзилган вақт, 1989 йил, мамлакатда қайта қуриш даври эди.

Тушимга киради Кодирий бобом,
Бемадор, бемажол, бехол, беором.
Эгнига эски бир тун кийиб олган,
(Шинелдир балки у, кимдандир колган)...

~Мухаммад Юсуф~

Азиза Умар

***

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

XS
SM
MD
LG