Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:57

OzodSuhbat: "Sport"журналистлари иш жойига қайта тиклансин, бироқ...”


Журналист Дадахон Ёқубов
Журналист Дадахон Ёқубов

“Sport” телеканали журналистлари Бобур Акмалов ва Жамолиддин Бобожоновларнинг “Ориат Доно” радиосидаги танқидий чиқиши учун ишдан бўшатилиши ортидан ижтимоий тармоқларда бошланиб кетган баҳсга таниқли журналист Дадахон Ёқубов ҳам қўшилди.

Дадахон Ёқубов 1980- йиллар охири, 90- йиллар бошида “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари” кўрсатуви орқали телевидениеда халқ ташвишлари ҳақида биринчилардан бўлиб гапириб, Ўзбекистондагина эмас, бутун Марказий Осиёда танилган эди.

Ижтимоий тармоқларда билдирган фикрини Дадахон Ёқубов икки ҳамкасбини ўз ишига қайта тиклаш керак деган фикр билан бошласа ҳам, кетидан уларни “бир ой миллий қадрият ва аҳлоқдан дарс олиб, ўзларини бир ўқитиб, кейин ишга тушсалар яхши бўлади”деб давом эттирди.

Дадахон Ёқубов қўшилган баҳсда у бир томонда, кўпчилик журналистлар томонида турди.

Халқнинг ташвишини гапириб танилган журналист нега шу ишни қилмоқчи бўлган ёш ҳамкасбларини танқид қилмоқда?

Шу савол жавобига қизиқиб, Дадахон акани OzodSuhbatга таклиф қилдик:

“Sport“ журналистлари иш жойига қайта тиклансин, бироқ...”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:32 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG