Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:20

OzodNazar: “Адабиёт газетасини Салимбойваччага, ерни деҳқонга бериш керак”


Ислом Каримов ўз вақтида мутахассисларнинг таклифини қабул қилганида эди, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги оборотидаги ерлар постсовет мамлакатлари орасида биринчи бўлиб хусусийлаштирилган бўлар эди.

1991 йили ўтказилган мажлислардан бирида бу масала қандай муҳокама қилинганини публицист Шароф Убайдуллаев бугунги суҳбатда эслади.

“Адабиёт газетасини Салимбойваччага, ерни деҳқонга бериш керак”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:49 0:00
Бевосита линк

Ер масаласининг эшиттиришимиз кун тартибига чиқишига эса, президент Мирзиёевнинг 1 августда имзолаган фармони сабаб бўлди.

“Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга биноан бундан буён қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш мумкин.

Бундан ташқари инвесторлар кўчмас мулк объектлари, меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт ташкилотлари, йўл инфратузилмаси ва бошқаларни қуриш учун ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини аукцион орқали сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Бас, шундай экан, қишлоқ хўжалиги оборотидаги ерлар қачон хусусийлаштирилади?

Бу Шароф Убайдуллаевга бугун берган саволларимиздан биридир.

Адабиёт газетасини кимга бериш кераклиги тўғрисида эса, сўраганимиз йўқ. Газетани Салим Абдувалиевга бериш масаласини Шароф Убайдуллаевнинг ўзи кўтарди. Лекин суҳбатдошимизнинг бу “лирик чекиниши”, суҳбатни диққат билан тингласангиз, мутлақо ортиқча эмаслигини илғайсиз.

Гап олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари билан боғлиқ саволлардан бошланди.

XS
SM
MD
LG