Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:20

OzodNazar:Исиниш учун чинорлари кесилаëтган Риштон чўлга айланиши мумкин!


Фарғоналик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси, ўқитувчи Баҳодирхон Элибоев.
Фарғоналик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси, ўқитувчи Баҳодирхон Элибоев.

OzodNazar эшиттиришида гапирган фарғоналик инсон ҳуқуқи фаоли, ўқитувчи Баҳодирхон Элибоев куннинг уч мавзуси – қишлов, ўртача иш ҳақи ва ташкилотларга мажбурий тўловларга ўз нуқтаи назарини билдирди.

“Ҳаво совуқ, ўзим ҳам совқотиб ўтирибман. Ҳамманинг ҳам қиммат нархдаги кўмир сотиб олишга қурби етмайди. Ҳукумат бераётган тупроқ кўмирнинг тоннасини 250 минг сўмга ҳеч ким олмайди. Одамлар ҳовлисидаги дарахтларни кесиб ёқаяпти. Ҳукуматнинг ўзи ҳам совқотган шекилли, чинорларни кесиб кетаяпти. Бу аҳволда уч-тўрт йилда Риштон чўлга айланиб қолмаса бўлди”, дейди Баҳодирхон Элибоев.

Ўқитувчининг ўртача маоши 1 миллиону 356 минг сўм эканлиги ҳақиқатга яқин эканлигини айтар экан, лекин бу маошни газсиз ва чироқсиз ўтирган оилалар асосан ўтину кўмирга сарф қилишини айтади.

OzodNazar: “Одамлар маошини ўтину кўмирга сарфлаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:48 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG