Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:28

OzodMikrofon: Шам 15 минг сўмга чиқди. Барча оғирлик яна оддий халқнинг елкасига тушяпти


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон энерготизимида 25 январь куни юз берган йирик авариянинг иқтисодий зарарлари борасида ҳануз бирон рақам эълон қилингани йўқ, аммо оддий ўзбекистонликлар ҳозирнинг ўзида блэкаутнинг иқтисодий оқибатлари билан юзма-юз қолишган.

Қашқадарё вилоят, Нишон туманидан “OzodMikrofon”га қўнғироқ қилган давлат корхонаси ходимининг айтишича, авария содир бўлганидан қарийб икки сутка ўтаётган бўлса ҳам вилоятнинг ярмидан кўпида ҳануз чироқ ёнмаган.

Свет ўчди, “метан” йўқолди, бензин тақчиллади, йўлкира ошди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:50 0:00
Бевосита линк

Ходимнинг айтишича, чироқнинг ўчиб қолгани охир-оқибат фақат маошга ишлайдиган оддий ишчи-ходимларнинг чўнтагига зарар қилмоқда:

“Кеча свет ўчди. Илгари свет ўчса, ҳа 3-4соатда ёниб қолар, деб кўнглимиз тўқ бўларди. Бу сафар ундай бўлмади, свет ўчишининг ортидан “метан” газ заправкалари ишламай қолди, одамлар ўзларини бензин заправкаларига ура бошлади. Бугун эса бензин сотадиган АЁҚШларда узунлиги бир километрга етадиган, уч-тўрт қаторли навбатлар пайдо бўлди. Энди бунинг таъсирини қаранг. Мен ҳар куни Нишондан Қаршидаги ишхонамга бориш учун 5 минг сўм берардим. Бугун эрталаб йўлкира икки баравар ошди, 10 минг сўм бўлди. Кеча шаҳарда бир дона шам 15 минг сўмгача чиқди. Бунақаси бўлмаган эди. Барча оғирлик яна оддий халқнинг елкасига тушяпти”.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!.

XS
SM
MD
LG