Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:33

Кластер пахтани сотиб бўлди, лекин икки йилдан буён мироблар ҳақини бермайди


Uzbek banner - Open-microphone
Uzbek banner - Open-microphone

Бухоро вилоят, Жондор туманидаги Сув истеъмолчилари уюшмаси бош мироби Рўзибой Қораевнинг OzodMikrofonга арз қилишича, ташкилотнинг 40 дан ортиқ ишчиси икки йилдан буён иш ҳақини тўлиқ ололмайди.

Кластер икки йилдан буён маошимизни бермайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:14 0:00
Бевосита линк

“Жондор туман СИУ мендан икки йил орасида қарийб 19 миллион сўм иш ҳақи қарздор бўлиб турибди. Ҳудудимда ишлайдиган бошқа миробларнинг ҳам 18 миллион сўм иш ҳақи қолиб кетмоқда. СИУ бошлиғи Дилшодга мурожаат қилсак, кластер пул ўтказмаяпти дейди. Кеча ҳокимиятга арз қилиб бордик. Ҳоким аралашиб кластердан 30 миллион сўм олдириб берди. Кимгадир бир миллион, кимгадир 800 минг сўм тегди. Биз иккита кластер – “RomTex” ва “Qorako’lTex”га қарашли фермерларга сувни ўз вақтида етказиб бердик, кластерлар ҳосилни фермердан олди, сотиб ҳам бўлди, лекин бизнинг ҳақимизни икки йилдан буён тўламай келмоқда. Жуда оғир иқтисодий аҳволда қолдик.”

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!.

XS
SM
MD
LG