Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:28

“Қамалиб чиққаним учун тузукроқ иш беришмаяпти, кўчада қолдим!”


Валишер Ширинбоев ана шу кўчи билан ижарама-ижара кўчиб юрганини айтади.
Валишер Ширинбоев ана шу кўчи билан ижарама-ижара кўчиб юрганини айтади.

Жиззах вилоят, Шароф Рашидов туман, Куёвбоши маҳалласида яшайдиган 47 яшар Валишер Ширинбоевнинг OzodMikrofonга арз қилишича, у жазо муддатини ўтаб, қамоқдан чиққанидан сўнг ўзи ва кекса онасини боқишга етадиган маош оладиган иш тополмаяпти.

“Қамалиб чиққаним учун тузукроқ иш беришмаяпти, кўчада қолдим!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:02 0:00
Бевосита линк

“Ўтган йили қамоқдан озод бўлдим. Чиққанимдан кейин онам иккимиз ковидга чалиниб, касал бўлдик. Соғлиғим яхши эмас. Уйимиз йўқ. Онам саратон касали бўлгани учун уйни сотиб онамни даволатганман. Онамдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Қўлимда ҳунарим кўп, сартарош, электрик, мошиналарни ходовойини қиламан. Ҳар қанақа иш бўлса ишлайман. Лекин ўшанақа ишнинг ўзи йўқ. Ҳокимият мусор йиғиштириш ишини таклиф қилди. Ойлиги яхши бўлса жон деб ишлардим. Лекин 700 минг сўм экан маоши. Бунинг 350 минг сўми бир ой йўлкирага кетар экан, 150 минг сўм ижарага тўлайман. Ўзимни ва онамни қандай бу пулга боқаман. Уй қургин деб, ер беришди, лекин уй қургани ҳемирим ҳам йўқ. Маоши тузукроқ қайси ишга борсам, қамалгансан деб ишга олмайди. Биламан, пешонамда қора доғим бор. Лекин тўққиз ой жазони ўтаб чиқдим. Тозаман, лекин ишга олишмаяпти”.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG